Аббос Файзуллаев: "Вьетнам ва Хитойдан кучли эканлигимизни майдонда исботлашимиз керак"
09 окт 2023 20:16
Янгиликлар
Аббос Файзуллаев: "Вьетнам ва Хитойдан кучли эканлигимизни майдонда исботлашимиз керак"
Мураббий футболчимизга асосий таркибда имкон беришда давом этмоқда. Аббос эса ўзининг ажойиб ўйинлари билан билдирилган ишончни ҳар бир ўйинда оқлаяпти. Футболчи бугун терма жамоа ихтиёрига етиб келди ва машғулотларга қўшилди. Биз эса унинг фикрлари билан қизиқдик.
— Клубдаги фаолиятимдан кўнглим тўляпти, десам ҳам бўлади. Жамоага анча киришиб кетдим. Майдонда ва майдон ташқарисида ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Мослашиш жараёнида жамоадошларим ҳам анча ёрдам берди. Ҳозир ҳаммаси яхши. ЦСКАга мослашишда жамоадошларимнинг яхши қабул қилгани ҳамда тил билан боғлиқ муаммо бўлмагани катта рол ўйнади, деб ўйлайман.
— Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати саралаши ва Осиё кубогига тайёргарликни давом эттиряпмиз. Жамоадагиларнинг кайфияти аъло даражада. Ҳар бир рақиб ўзига яраша қийин. Улардан кучли эканлигимизни майдонда кўрсатишимиз керак.
Фикрлар