UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказди.

Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаев журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.

- Терма жамоамиз навбатдаги йиғинга киришди. Эронга қарши учрашувга тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши. Футболчилар соғ. Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади.



- Терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли навбатдаги учрашувларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу хабар жамоа руҳиятига қанчалик таъсир қилди?

- Бу ҳолат биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. "Мистер"га соғлиқ тилайман ва тезроқ терма жамоага қайтсинлар. Ушбу таркиб анча вақтдан бери бирга. Биз майдонда нима қилишни биламиз, сабаби уч йилдан бери бирга ўйнаб келмоқдамиз.

- Эрондек кучли жамоага қарши қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

- Бу катта ўйин. Эрон – катта терма жамоа. Эртага майдонга кучли иштиёқ билан тушиб, уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

- Эрон терма жамоаси таркибида ўзгаришлар бўлди. Эроннинг асосий таркиб футболчиси Ҳуссайн Каноони жароҳати сабаб йиғинларда иштирок этмаяпти. Ҳимоя чизиғидаги йўқотиш бизга қанчалик қўл келиши мумкин?

- Тўғриси, Эрон футболини кўп кузатмайман ва кўп маълумотга эга эмасман. Эрон жуда кучли терма жамоалигини аниқ биламан. Саралашда ҳар бир очко жуда катта аҳамиятга эга. Эртанги учрашувда уч очкони қўлга киритишни мақсад қилганмиз.



Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон беллашуви эртага 19:00 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика