UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:20АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  7 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11

Аббос Эргашев: "Янгиер" ва "Бухоро" ўртасидаги фарқ сезилгани йўқ" Янгиликлар

Аббос Эргашев: "Янгиер" ва "Бухоро" ўртасидаги фарқ сезилгани йўқ"

"Янгиер" жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Аббос Эргашев Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- "Бухоро" - Суперлига жамоаси. Учрашувга рақибнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда тайёрландик. Ўйинда Суперлига ва Биринчи Лига ўртасидаги фарқ сезилмади, жамоамиз ўз ўйини билан бу гапларни олиб ташлади ва бор кучи билан ҳаракат қилди.  Ёмон ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман. Қўл остимиздаги жамоа футболчиларидан борича фойдаландик. 

- Суперлига жамоасига қарши ўйин кўрсатишда нималарга эътибор бердингиз?

- "Бухоро"га янги бош мураббий келганидан кейинги ўйинларини томоша қилиб чиқдик. Улар кўпроқ позицион ўйин кўрсатишга ва кўпроқ услублардан фойдаланишга ҳаракат қилишяпти. Шунга қараб тайёрландик. Жамоамиз бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов бетоблиги сабабли ўйинга кела олмади. Жамоани ўйинга тайёрлашда бош мураббийнинг ўрни катта бўлди. 

- Сўнгги турларда яхши ўйин намойиш қилган Абдумутал Турсунқуловни иккинчи бўлимда майдонга туширишдан мақсад нима эди?

- Бугун таркибни шундай туздик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилиб, ғалаба қозонмоқчи эдик. 

- Эшитишимизга қараганда, Жаҳонгир Жиямуродов жамоани шуғуллантирмаяпти ва у жамоадан кетган экан.

- Бу гап ҳақида ҳеч нима билмайман. Жамоанинг бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов. Агарда бирор янгилик бўлса, эълон қилинади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика