Аарон Рэмзи жароҳат олди ва клубига қайтариб юборилади

Mirjalol Normatov
13 окт 2020
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Уэльс термаси ихтиёрида бўлиб, мушакларидан жароҳат олди.

"Sky Sport Italy" хабарига кўра, футболчи 14 октябрь куни Болгарияга қарши бўладиган ўйинда қатнаша олмайди.

Рэмзи "Ювентус"га қайтариб юборилади ва яқин вақтлар ичида тиббий кўрикдан ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italy