А Сериянинг бир йўла 5 гранди бир футболчи учун курашмоқда

Mirjalol Normatov
28 апр 2018
"Сампдория" футболчиси Деннис Прат А Сериянинг бир йўла 5 гранд жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, "Ювентус", "Наполи", "Милан", "Интер" ва "Рома" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Айни дамда футболчи учун курашда "бўрилар" устунлик қилмоқда.

Ярим ҳимоячи бу мавсумда "Сампдория" таркибида 31 учрашув ўтказиб, 4 гол киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: soccernews.ru