А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Khoja
17 мар 2025
Италия А Сериясининг 29-турида бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Ўтган турда йирик ҳисобда мағлуб бўлган «Ювентус» ушбу турда ҳам «Фиорентина»дан йирик ҳисобда имкониятни бой берди. «Лацио» эса «Болонья»дан 5 та тўп қабул қилиб олди. Мусобақа етакчиларидан бири «Наполи» эса аутсайдерлардан бири «Венеция»ни мағлуб эта олмади.

А Серия. 29-тур

16 мар 2025, 22:00
Fiorentina — Juventus
3 – 0
Тугади


16 мар 2025, 19:00
Bologna — Lazio
5 – 0
Тугади


17 мар 2025, 00:45
Atalanta — Inter
0 – 2
Тугади



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com