UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  1 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  18 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52

А Серия. "Наполи" ва "Милан" жанговар дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Наполи" ва "Милан" жанговар дуранг ўйнади

Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Наполи" – "Милан" учрашуви якунланди.

"Наполи" – "Милан" 2:2

30 октябрь, 00.45, «Сан-Паоло»

Голлар: 0:1 – 22 Жиру, 0:2 – 31 Жиру, 1:2 – 50 Политано, 2:2 – 63 Распадори.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Ррахмани (Эстигор, 46), Натан, Мариу Руй (Оливера, 46), Лоботка, Зелиньски (Замбо-Ангисса, 77), Элмаз (Симеоне, 46), Политано (Дзаноли, 83), Кварацхелия, Распадори.

Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Калулу (Пеллегрино, 19; Флоренци, 87), Эрнандес, Крунич, Рейндерс, Муса, Пулишич (Ромеро, 46), Рафаэл Леау (Йович, 81), Жиру (Окафор, 81).

Огоҳлантиришлар: Натан (53), Рейндерс (55), Ромеро (62), Ди Лоренцо (65), Муса (78), Дзаноли (86).

Четлатиш: Натан (89).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Натанга иккинчи сариқ ва ортидан қизил карточка кўрсатилди.

83. Заньоли Политанони алмаштирди.

80. "Милан" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

72. Неаполликларга танаффусдаги ўзгаришлар сезиларли даражада таъсир ўтказди. Улар энди ишонч билан олдинга боришмоқда. "Милан"да эса аксинча.

68. Пеллегриноннг бош билан йўллаган зарбаси тўғри рақиб посбонининг қўлларига бориб тушди.

66. Миланликларнинг жаримадан йўллаган зарбаси ниҳоятда ноаниқ.

63. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Распадори жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди!


60. Хвича "Милан" посбонининг қўлидан чиқиб кетган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

58. Зарба! Ди Лоренцо ўнг қанотдан ёриб кириб, кучли зарба йўллади, Меньян тўпни қайтарди, кейинги зарба эса анча ноаниқ кўриниш олди.

55. Крунич майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.

53. Леаунинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Политано ажойиб ҳаракатлар ва зарба билан ҳисобни қисқартирди!


46. Иккинчи бўлим аввалида неаполликлар биратўла уч ўзгаришга қўл урди. Тайм бошланди. "Милан"да эса битта ўзгариш.

45. Биринчи бўлим якунланди. 

41. Зарба! "Милан" учинчи голни уришга жуда яқин келди. Сўнгги паллада меҳмонлар футболчисининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жиру ҳужумда фол қайд этди, акс ҳолда ундан учинчи голни кўришимиз мумкин эди.

31. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиру биринчи голни кўра олмай қолганлар учун боши билан қайта ижрони амалга оширди!


29. Узоқ масофадан олдинга чиқиб кетган Меньянни жазоламоқчи бўлди, бироқ унинг уриниши бироз омадсиз чиқди.

27. Хавфли вазият! Политано бўш дарвозани ишғол қила олмади!

26. Трибуналарда мушакбозик бошлангани сабабли ўйин бир муддат тўхтатилди.

22. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жиру қанотдан узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!


20. "Наполи"да яна бир хавфли вазият, аммо яна якунловчи етишмади.

19. "Милан"да мажбурий ўзгариш: Марко Пеллегрино бугун дебютини ўтказади, Калулу ўйинни давом эттира олмади.

17. Калулу тиббий ёрдамга муҳтож, у Хвича билан тўқнашиб кетди.

11. Леау катта тезликда кетаётган паллада тўхтатиб қолинди. Бироқ ҳакам учрашувни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

6. Хавфли вазият! Мезбонлар чап қанотдан хужум бошлади, аммо Хвича сўнгги узатмага етиб кела олмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди.

2. Жируда қулай имконият юзага келди, аммо унинг зарбаси Раҳманига тегиб, йўналишини ўзгартирди.

1. Учрашув бошланди. Бугун "Наполи" мовий-оқ, "Милан" қизил-қора либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика