UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Конте МЮни бошқаришга тайёр, аммо у 3 йиллик шартнома хоҳламоқда  0 07:28Карикатура: "Олд Траффорд"даги ўйин ҳақида қисқача  1 07:06Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"дан кетиш учун агентини алмаштиришга қарор қилди  0 02:02АПЛ бомбардирлари  3 00:55Агарда "Барселона" ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Куман истеъфога чиқарилади  6 00:38"Манчестер Юнайтед"дагилар Контени энг яхши вариант сифатида кўрмоқда  6 00:15Холанд 2021 йилда бошқа ўйнамайди  4 23:58Туркия. 81-дақиқада пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Бешиктош" "Галатасарой"ни мағлуб этди  0 23:34"Зенит" 7:1 рақамли футболкаларни сотувга чиқарди  9 23:13"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи  5 22:50Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви сабабли касалхонага тушиб қолди  12 22:37Педрининг сафга қайтиш муддати кўпайди  2 22:23Зидан МЮни бошқармайди  18 22:02Муҳаммадали Ўринбоев — Суперлига жорий мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи  4 21:44Салоҳ: "Ўз футболимизни кўрсатмасак, бизга осон бўлмаслигини билардик"  4

А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди. Элдор 2-бўлимда майдонга тушди Янгиликлар

А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди. Элдор 2-бўлимда майдонга тушди

Мазкур саҳифада куннинг марказий ўйини — "Рим дербиси" матнли тарзда трансляция қилинди.

Лацио – Рома 3:2 

26 сентябрь, 21.00, «Стадио Олимпико»

Голлар:

1:0 – 10 Милинкович-Савич, 2:0 – 19 Педро, 2:1 – 41 Рожер, 3:1 – 63 Фелипе Андерсон, 3:2 – 69, пенальти Верету.

Лацио – Рейна, Марушич, Ачерби, Луис Фелипе, Хюсай, Лейва (Катальди, 61), Луис Альберто (Акпа-Акпро, 66), Милинкович-Савич, Педро, Иммобиле (Мурики, 90), Фелипе Андерсон.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 82), Манчини, Рожер, Винья (Смоллинг, 82), Мхитарян, Верету, Кристанте, Дзаньоло (Карлес Перес, 77), Эль-Шаарави (Шомуродов, 64), Абрахам.

Огоҳлантиришлар:

Руй Патрисиу (11), Лейва (24), Кристанте (45), Винья (48), Верету (87), Катальди (87).

Лацио

Сергей Милинкович-Савич - 10', Педро Родригес - 19', Фелипе Андерсон - 63'

Серия А . 6-тур

26/09/2021, 21:00

2
:
3
Тугади

Рома

Рожер Ибаньес - 41', Жордан Верету - 69'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 30000 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
10'  Сергей Милинкович-Савич
10'  Фелипе Андерсон
19'  Педро Родригес
19'  Чиро Иммобиле
25'  Лукас Лейва
60'  Лукас Лейва (Данило Катальди)
63'  Фелипе Андерсон
63'  Чиро Иммобиле
66'  Луис Альберто (Жан-Даниел Акпа-Акпро)
87'  Данило Катальди
89'  Чиро Иммобиле (Ведат Мурики)
11'  Руй Патрисиу
41'  Рожер Ибаньес
41'  Жордан Верету
45'  Брайан Кристанте
48'  Матиас Винья
61'  Жозе Моуринью
64'  Стефан Эль-Шаарави (Элдор Шомуродов)
69'  Жордан Верету
77'  Николо Дзаньоло (Карлес Перес)
82'  Матиас Винья (Крис Смоллинг)
82'  Рик Карсдорп (Никола Залевски)
87'  Жордан Верету

ЯНГИЛАШ

Ўйиндан кейин Сарри бориб, бургут билан расмга тушган бўлса, Жозе Моуринью майдоннинг ўзида шогирдлари билан "тарбиявий соат" ўтказди.

Гуиданинг ўйинни якунловчи ҳуштаги чалинди. "Бургутлар" "бўрилар" устидан зафар қучди.

90+2. Элдор пас беришда хатоша йўл қўйди.

90+1. "Бургутлар"нинг ҳужумини Патрисиу бартараф қилди. 

Шу нуқтада бугунги матнли трансляция амалга ошишида кўмаклашган сайтимизда тинчликни таъминловчи Зафар акага раҳмат айтамиз.

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Лацио"да ўзгариш. Чиро ўрнини "Фенербаҳче"нинг собиқ форварди Ведат Мурики эгаллади.

89. Андерсон Николо Залевскини зарарсизлантирди.

86. Майдондаги футболчилар ўртасида кичик жанжал юзага келди. Гуида Катальди ва Веретуга сариқ карточка кўрсатди.

84. Элдор узатган тўпни Абраҳам дарвозага йўллай олмади. Бунчалар қайсар бўлмаса бу Жозе. Шомани марказга ўтказ, ахир...

83. "Лацио"нинг ҳужумчлари тобора кескинлашмоқда. Иммобиленинг зарбасига ҳар доимгидек аниқлик етишмади.

82. Моуринью Смоллинг ва Залевскини жангга ташлади.

81. Уххххх, Элдор! Ҳамюртимиз Карлес Перес узатган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаган эди. Кучли зарбани Рейна баратараф қилди.

80. Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Элдор Адам Марушичдан тўпни олиб қўйди. Худди ёш боланинг қўлидан музқаймоқни олиб қўйгандек осонлик билан.

79. Чиро Иммобиленинг жуда кучли зарбасини Патрисиу қийинчилик билан бартараф қилди.

78. Заниоло алмаштирилди. Итальяннинг ўрнига Карлес Перез майдонга тушди.

77. Николо Заниоло шифокорлар ёрдамига муҳтож.

73. Заниолонинг кучли зарбасидан кейин Шомуродов тўпга улгура билмади. Афсус!

69. Гооол! Жордан Верету пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Шу имкониятни Элдорга бермайсанми????

67. "Лацио" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Вазиятни ВАР ўрганмоқда.

65. Верету огоҳлантирилди.

64. Моуринью голдан кейин дарҳол Шомуродовни майдонга туширди! Эл-Шаарави энди бемалол дам олса бўлади.

63. Гооооол! Чиро Иммобиле "Рома" ҳимоясини хўрлаб ташлади ва Андерсонга тўп оширди. Бразилиялик футболчи ҳисобни 3:1га етказди.

60. "Лацио"да ўзгариш: Данило Катальди Лукас Лейва ўрнига ўйинни давом эттиради.

53. Заниоло бурчакдан оширган тўпга яна Ибанез боши билан зарба берди. Ноаниқ.

49. Ухххх! Иммобиле жуда қулай вазиятдан ноаниқ зарба йўллади. Форварднинг чап оёғи ўзиники эмас, шекилли.

48. Андерсонни қўполлик билан тўхтатиб қолган  Винья огоҳлантирилди.

47. "Рома"нинг ҳужуми муввақиятсиз якун томди. Абраҳам олдинга ўтиб, Заниолони тўп билан таъминлаган эди. Аммо италиялик футболчи Теммининг шунча қилганини...

46. Марко Гуиданинг 2-бўлимни бошлаб берувчи ҳушташи чалинди. "Рома" футболчилари тўпни ўйинга киритиб беришди.

Марк Гуидонинг таймни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди.

45+1. Рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган Кристанте ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Бўрилар" тайм охирини "бургутлар"нинг жарима майдони ичида ўтказмоқда.

41. Гооооооол! Рожер Ибанес бурчакдан оширилган узатмани боши билан рақиб дарвозасига йўллаб қўйди — 2:1.

40. Мхитаряндан зарба! Арманистонлик футболчи тепган тўпни "Лацио" ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

37. Мхитарян ўз ярим майдонида тўпни олдириб қўйди. "Лацио"нинг тезкор ҳужуми Иммобиленинг кучли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунланди. Зарбани жуда ҳам чиройли, лекин овози эркаксифат соҳибжамолга ўхшатса бўлади.

34. Милинкович-Савич яна "Рома" жарима майдонида типирчилаб юрибди. Ақл кирмас эканда бу болага.

28. Хавфли вазият! Бурчакдан оширилган тўпни Заниоло дарвозага йўллади. 39 ёшли Рейна 1 дақиқа ичида 2 бор "бургутлар"нинг жонига оро кирди. Испаниялик посбон иккала эпизодда ҳам тўғри жой танлаганди. Шунга айтишса керак: Қари билганни пари билмайди.

26. Вух! Жордан Веретунинг кучли зарбасидан кейин Пепе Рейна тўпни қийинчилик билан бартараф қилди. "Рома"дан бурчак зарбаси.

24.  Қарши ҳужумга қочаётган Мхитарянни қўполлик билан тўхтатиб қолган Лейва огоҳлантирилди. Марк Гуидо бразилиялик футболчиликнинг олдига келиб, 5 кунлик дунёда ҳамкасблари билан муроса қилиб яшашини сўради.

19. Гооооол! Педро "Рома"ни жазолаб, ҳисобни 2:0га етказди. Элдор бўлмаса, "Рома" ҳам ўзимизнинг "Нурафшон"га ўхшаган жамоа экан.

15. "Лацио" мухлислари Заниолога тақлид қилишни бошлаб юборди ↓↓↓

12.  Марк Гуидо португалиялик посбонни огоҳлантирди.

11. Эҳҳ! Патрисиу тўпга чиқиш жараёнида Сергейга зарба бериб юборибди. "Лацио" хавбеки майдонда ётибди. Вақт 2 дақиқа ортга қайтса Милинкович-Савич гол уриш фикридан воз кечган бўларди.

10. Гооооол! Сергей Милинкович-Савич Филиппе Андерсон амалга оширган "кросс"ни голга айлантирди — 1:0.

7. Иммобиле ўйинни жуда фаол бошлади. Ҳаракат бор-у фойдаси бўлмаяпти.

1. Учрашув бошланди! Ўйинни Марк Гуидо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Умид қиламизки, бугун Заниолонинг оёқлари ҳам тилидек фаол бўлади (одамларда уят ҳам қолмади????) ↓↓↓

Мана шу йигитча бўлмаса, бугун Элдор асосий таркибда бўларди  ↓↓↓

Бугун "Лацио" расмий мезбон. Амалда эса "Рома" ҳам ўз уйида ўйнайди:)

Патрисиу бугун "бургутлар" етакчисининг кучли зарбаларидан эҳтиёт бўлиши керак. Чиро урмай-урмай, ёмон урадиганлар хилидан ↓↓↓

Дерби олдидан стадионда байрамона кайфият. Мусиқий чиқиш.

Лацио

Сергей Милинкович-Савич - 10', Педро Родригес - 19', Фелипе Андерсон - 63'

Серия А . 6-тур

26/09/2021, 21:00

2
:
3
Тугади

Рома

Рожер Ибаньес - 41', Жордан Верету - 69'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 30000 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
10'  Сергей Милинкович-Савич
10'  Фелипе Андерсон
19'  Педро Родригес
19'  Чиро Иммобиле
25'  Лукас Лейва
60'  Лукас Лейва (Данило Катальди)
63'  Фелипе Андерсон
63'  Чиро Иммобиле
66'  Луис Альберто (Жан-Даниел Акпа-Акпро)
87'  Данило Катальди
89'  Чиро Иммобиле (Ведат Мурики)
11'  Руй Патрисиу
41'  Рожер Ибаньес
41'  Жордан Верету
45'  Брайан Кристанте
48'  Матиас Винья
61'  Жозе Моуринью
64'  Стефан Эль-Шаарави (Элдор Шомуродов)
69'  Жордан Верету
77'  Николо Дзаньоло (Карлес Перес)
82'  Матиас Винья (Крис Смоллинг)
82'  Рик Карсдорп (Никола Залевски)
87'  Жордан Верету

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бугунги баҳсни захира ўриндиғида бошлади. Эслатиб ўтамиз, жарқўрғонлик футболчи бугун майдонга тушса, "Рим дербиси"да ўйнаган биринчи ўзбекка айланади.

Шомуродов тарихда биринчи бўлади!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+13   
26 сен 22:59:04
Jamshid Rakhmonov
Яхши булди, Абрахамга имкониятни чексиз бериш фалокатлигини! Баттар бўлсин ...
+11   
26 сен 22:59:21
Alisher Odilov
Abraxamdan yaxwi uynadi mani fikrim womurodov
+11   
26 сен 22:54:34
Mr.Advokat
Chindan Pelegrinini yoqligi shundo bilnb turbti
+10   
26 сен 22:58:47
Alisher Odilov
Uyinmisan uyin buldi lekin Nima deysilar
+9   
26 сен 23:01:41
Jamshid Rakhmonov
Абрахам манимча 1 та тугри дарвозага зарба бермади.
+9   
26 сен 22:54:39
☆_Habib_☆
Movuri korsam jaxlim chiqib ketvotti ....... ........
+8   
26 сен 23:03:25
FREND UZBEKISTAN
Romaning mag'lubiatlariga maurni o'zi aybdor Abraham kelgunga qadar ELDOR hujumda Alo harakat qilayotganiydi maur o'yinni buzib qo'ydi abrahamni asosiy hujumchi qilib.
+8   
26 сен 22:41:18
FCMANYUN VS REAL M
Bunaqa oʻyinlarda Shomurodov qaynash kerak Eldor
+8   
26 сен 22:36:22
Temurxonxoja
Shonurodovni ozni joyiga qoyish kerak iflos oqsich
+8   
26 сен 22:34:45
Jamshid Rakhmonov
Абрахам столбага нима бор марказий хужумда? 70 дақиқа юрибди.
+7   
26 сен 22:40:08
Jamshid Rakhmonov
Абрахам итга ухшаб майдонда нима қилишини билмай юрибди) Калласи қизиб кетган демак. Ақл йўқда
+7   
26 сен 21:43:42
Jamshid Kattayev
Шархловчига гап йўқ ???? Ўзимизни спорт каналга ишласа бўлар экан))))
+6   
26 сен 23:15:05
Музаффар
Маладес абрахам шундай ўйнашда давомет шунда ўрнини шома эгарлайди
+6   
26 сен 23:03:55
FREND UZBEKISTAN
Romaning mag'lubiatlariga maurni o'zi aybdor Abraham kelgunga qadar ELDOR hujumda Alo harakat qilayotganiydi maur o'yinni buzib qo'ydi abrahamni asosiy hujumchi qilib.
+6   
26 сен 22:41:22
☆_Habib_☆
Jozega endi yetib bordi ... Romani yutqizvotgani ...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика