

22 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Милан" ва Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Одсонн Франциянинг ПСЖ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Форвард "Селтик" таркибида 2018 йилдан бери ўйнайди.
Ҳужумчи жорий мавсум Глазго жамоаси таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.



