

Унга кўра, “Ювентус” “Зенит” ҳужумчиси Сардор Азмун учун курашга қўшилди. Туринликлар жароҳат олган Федерико Кьезанинг ўрнини тўлдириш мақсадида январдаёқ Азмунни ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Юве” устози Массимилиано Аллегри шу масалада клуб раҳбарияти билан учрашган.
Ди Марционинг манбаси бўйича, “кекса сеньора” мазкур трансферни амалга ошириш эҳтимоли юқори, эронликнинг трансферига катта маблағ кетмайди ва туринликлар айни вақт Европа Иттифоқидан бўлмаган футболчини қайдномадан ўтказиш ҳуқуқига эга.



