UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47ПСЖ "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:23Вьери: "Лукаку Конте сабаб юксалмоқда"  1 18:00Карикатура: "Олтин тўп"сиз Левандовски  4 17:53"Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!   280 17:49Расман: Жасур Жалолиддинов - «Андижон» футболчиси  35 17:30АПЛ. "Арсенал" "Бёрнли" меҳмони бўлмоқда  3 16:53Жанубий Корея К-лигаси. "Канвон" ўз уйида "Поханг Стилерс"га имкониятни бой берди  0 16:34"Бёрнли" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум  3 16:16Бернат ПСЖ билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 15:39Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди  13 15:38Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" ва "Насаф" стадионга етиб келишди  14 15:15Суперкубок. "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари стадионга етиб келишди ГАЛЕРЕЯ  14 15:03"Металлург" футбол клуби тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди  2 14:48Лапорта Месси билан Холанднинг трансферини муҳокама қилади  33 14:32"Пахтакор" - "Насаф". Кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар  24

А Серия. Биринчи давранинг сўнгги тури қандай ўтди? Янгиликлар

А Серия. Биринчи давранинг сўнгги тури қандай ўтди?

Италия чемпионатида биринчи давра якунланди.

Хўш, бу турда жамоалар қандай натижа қайд этишди, етакчилар тўқнашувида нималар содир бўлди — барчаси ҳақида қисқача. 

"Ювентус"нинг навбатдаги қурбони — "Болонья"

Италия суперкубогидаги ғалабадан кейин "Ювентус" учун чемпионат учрашувини ҳам омадли ўтказиш муҳим эди, устига-устак "Болонья" осонликча ғалабани совға қиладиган рақиблардан ҳисобланмайди. Ўйин старти анча сокин руҳда ўтди ва қайсидир вазиятларда омад ҳаттоки мезбонларга кўпроқ кулиб боқди. Роналду тўпни Артурга етказди, бразилияликнинг зарбасини қовушмади, ўзи йиқилиб тушди, лекин йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб тўп дарвозага аниқ етиб борди. Ярим ҳимоячининг А Сериядаги илк голи ўзига хос вазиятда киритилди. Кўп ўтмай, Криштиану орадаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди, аммо Скорупски дарвоза бурчагига йўлланган тўпдан ташқари, Бернардескининг такрорий зарбасини ҳам қайтаришга муваффақ бўлди. Маккенида ҳам қулай имконият бўлди, футболчи жарима майдони ичидан зарба берди, аммо аниқлик етишмади. "Болонья" эса ўзига келиши қийин бўлди ва рақибнинг босимига дош бера олмади. 

Танаффусдан кейин "Болонья" бир неча бор омадини синаб кўрди, Куадрадо кутилмаганда ўз дарвозаси томон хавфли зарба йўллади, аммо Шесни дарвоза тўсини остидан тўпни қайтаришга эришди. Польшалик посбон Орсолинининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳам ишончли тарзда қайтариб юборди. "Болонья" қайсидир паллага келиб, "Ювентус"ни дарвозаси яқинига "қамаб қўя олди". Шу сабабли ҳам туринликларнинг голи муҳим аҳамият касб этди. Куадрадо бурчак зарбасини амалга оширди, Маккени боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Дарвоқе, бу ташқи кўринишидан жуда ўхшаш футболчиларнинг ўзаро ташкиллаштирган учинчи голи. "Болонья" шундан кейин амалда тўхтади, "Ювентус" эса яна гол уриши мумкин эди, бироқ Маккени ва Роналдунинг зарбаларидан кейин Скорупски жамоасини қутқарди. Натижада, "кекса синьора" даврани 4-ўринда якунлади, лекин ҳаммаси ҳали олдинда.


"Сассуоло" "Лацио"га мағлуб бўлди 

Икки ҳужумкор рақиларнинг ўзаро тўқнашуви катта қизиқиш билан кутилганди. Жамоалар умидни оқлай олишди десак муболаға бўлмас. "Сассуоло" илк дақиқалардан дахшатли прессинг "режимини ёқди" ва бу иш берди. 6-дақиқадаёқ меҳмонлар "Лацио"ни хато қилишга мажбур бўлди. Журичич тўпни жарима майдони марказига етказди, Капуто эса маҳоратини намойиш қилиб, тўпни дарвозага аниқ йўллади. "Лацио" кейинги уринишдаёқ ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Корреанинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан бироз юқорироқдан ўтиб кетди. Шундай бўлсада, айнан аргентиналикнинг ажойиб узатмасидан кейин Милинкович-Савич боши билан кучли зарбда ҳисобига гол ёздириб қўйди. Биринчи бўлимда бошқа хавфли.

Танаффусдан кейин вазият деярли ўзгармади. Ҳар икки жамоа фаол равишда ҳужумга ўтар, айниқса қанотлар яхши ишларид. Гол ҳам айнан шу зона орқали юзага келди. Марушич тезлигини ишга солди ва кейин тўпни Иммобилега етказди, Чиро эса бир уринишда тўпни Консильянинг ёнгинасидан ўтказа олди. Кўп ўтмай шунга ўхшаш вазият такрорланди, аммо бошқа қанотдан. Қўшимчасига бу сафар Иммобиленинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди. "Сассуоло" эса чарчаб қолгандек тасаввур уйғотди, "Лацио" эса вазиятларидан фойдалана олмасди. На Мурики, на Эласканте Консилья дарвозасини ишғол қила олмади. "Нероверди" амалда ўзи таклиф қилган тезликка дош бера олмади, "Лацио"ни эса муҳим ғалаба билан табрикласа бўлади.


"Аталанта" сафарда "Милан" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ҳар икки жамоа ўзаро тўқнашувга ажойиб спорт формасида етиб келди. Шунинг учун ҳам мухлислар ёрқин ўйин кутгандилар. Кўпчилик учун кутилмаганда "Аталанта" илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олди. Айнан Гасперини шогирдлари кетма-кет вазиятлар яратишар, "Милан" эса ўйин ритмига туша олмасди. Натижада, бурчак зарбасидан кейин Госенснинг ажойиб узатмасидан кейин Ромеро йиқилаётиб тўпни Доннарумма қўриқлаётган дарвозага йўллади. "Милан" дарҳол жавоб бериши мумкин эди. Златан ўткир бурчак остида ўзига йўлланган тўпга ета олмади.

Иккинчи бўлимда майдондаги умумий ҳолат ўзгармади. "Аталанта" вазият яратар, "Милан" эса марказда қийналарди. Оқибатда Кессиэ оддий вазиятда, жарима майдони ичида тирсаги билан Иличичга зарба бериб қолди. Бундай муносабатни Йосип кечира олмасди ва ўзи пенальтини ишончли тарзда амалга оширди. Бундан кейин "Милан" катта куч билан олдинга ташланиши кутилганди, лекин вазиятлар ҳамон айнан "россонерилар" дарвозаси олдида юзага келарди. Аввалига Сапата боши билан берган зарбасидан кейин тўп бироз юқоридан ўтиб кетди, кейин эса Иличичнинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Сапата анча фаол эди, айнан у навбатдаги бурчак зарбасидан кейин тўпни дарвозага тўғрилаб юборди, лекин тўп устунга тегиб қайтди. Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат деганларидек, колумбиялик ниятига етди. Ромеро олдинга ўтди ва тўпни Дуванга етказди, Сапата эса ортиқча қийинчиликсиз якуний ҳисобни ўрнатди. "Милан" мағлуб бўлсада, давра якунларига кўра, етакчиликни сақлаб қолди. "Аталанта" эса ажойиб формасига кириб бормоқда.


"Наполи"нинг "Верона"га кучи етмади   



"Фиорентина" устидан қозонилган ғалабадан (6-0) кейин "Наполи" мамлакат суперкубогини юта олмади, лекин "Верона"га сафар катта интрига билан кутилмаганди. Қўшимчасига ўйин "Наполи" учун ажойиб бошланди. Демме ўйин марказдан бошланиши ҳамоноқ тўпни олдинга узатди ва Лозано 6-сонияда гол уришга эришди. А Серия тарихидаги иккинчи энг тезкор гол. Дарвоқе, 1-ўрин ҳам шу мавсум, Леао томонидан киритилганди. "Наполи" тезкор голдан кейин хотиржамликка берилди ва иш бажарилди деб ҳисоблади шекилли, қарши ҳужумларда ўйнашга ўтиб олди. Бироқ "Верона" ҳимояда бошқа қўпол хатоларга йўл қўймади. Маълум дақиқаларда эса ўзи хавфли ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Фараони қанотдан тўпни жарима майдонидаги Димаркога етказди, у эса узоқ ўйламай зарба берди. "Верона" танаффусгача яна гол уриши мумкин эди, аммо Кулибали тўпни чизиқ устидан қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳам "Верона" ростмана дадил ўйин кўрсатди. Цаканья ажойиб ҳаракат билан тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Барак биринчи уринишда уни тўхтатди, иккинчиси билан аниқ нишонга йўллади. Жавоб бериш учун "Наполи"нинг деярли кучи қолмаганди. Шу сабабли Гаттузо шогирдлари узоқ масофадан бир-икки зарба билан чекланишди. "Верона" эса тўхташ ниятида эмасди. Дарко Лазович тўпни Цаканьяга узатди, у эса боши билан тўпни дарвозага йўллади. Шу тариқа, футболчи голли узатмага гол қўшиб қўйди. "Наполи" 6-поғонага шўнғиди,  Гаттузо эса шогирдларининг тикланиш жараёни устида жиддийроқ бош қотириши талаб этилади.


"Рома" драматик баҳдса "Специя"ни енгди 

"Рома" атрофида ҳозирда турли миш-мишлар ва можароли гап-сўзлар юрибди. Бу сафар Жеко майдонга умуман тушмади. Ўз ўрнида Борха Майораль асосий таркибда жангга ташланди ва имкониятидан унумли фойдаланди. Пеллегрини тўпни ажойиб тарзда жарима майдончаси марказига етказди ва испаниялик дарвозани "ўққа тутди". "Специя" ўзини йўқотмади, "Рома" ҳимоячилари ва дарвозабони қўпол хатосидан кейин Пикколи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. "Специя" ҳимояси ҳам ишончли ҳаракат қилгани билан мақтана олмасди, Спиннацола такрор ва такрор қанотдан рейдларни амалга оширди, аммо танаффусгача ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим кутилганидан ҳам қизиқарлироқ, ёрқинроқ бўлди. Верету марказдан олдинга ўтди ва тўпни Майоралга узатди, Борха бу сафар ҳам адашмади. "Рома" "қон исини олди" ва дарҳол кейинги голни уришга эришди. Спиннацоланинг навбатдаги уринишидан кейин бошқа латераль Карсдорп тўпга биринчи бўлиб етиб келди. 

Энди хато қилиш навбати "бўрилар" ҳимоясига етиб келганди ва Фариас қулай вазиятга чиқиб, тўпни дарвозага аниқ йўллади. "Рома" яна ҳужумга ташланди, лекин римкликлар имкониятлардан фойдалана олишмасди. Барчаси "жалоросси"нинг ғалабасига қараб кетаётганди, лекин асосий вақтнинг охирги дақиқасида Смоллинг тўпга аниқ зарба бера олмади ва Верде бирга-бир вазиятда киперни доғда қолдирди. Мухлислар наҳотки мангу шаҳар вакиллари тайёр ғалабани қўлдан чиқарса деб турганда, тиниб-тинчимас Спиннацола қанотидан навбатдаги бор олдинга ўтди, ундан тўпни қабул қилган Перес Пеллегринига етказди ва у дарвоза "тўққизлигини" аниқ пойлади. Шу тариқа, "Рома" драматик учрашувда уч очкони қўлга киритди.

Шунингдек, "Интер" ҳамда "Удинезе" ҳисобни очишмади, "Торино" ва "Беневенто" муроса кўчасини танлади, "Женоа" "Кальяри"дан устун келди.


Сергей Румянцев

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
26 янв 18:58:07
Doston Zomin
Jenoa kalyariga qarshi kerakli achko'ni ishlab oldi Eldor yana go'lda ishtirok etti yashavor Eldor termada seni o'ta masuliyatli o'yinlar lutib turibdi
+1   
26 янв 17:41:33
Рахматилло Исманов
Ювентус учун аталган тур!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика