А Серия аутсайдери Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Khoja
3 янв 2025
«Венеция» «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда. Жамоа мураббийлари ҳужум чизиғини кучайтириш учун айнан Шомуродовни ижарага олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, «Венеция» айни вақтда А Серияда 19-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Эмполи» Шомуродов учун курашда етакчи эканлиги хабар берилганди.


KhojaМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport