А Серия 31-тури қандай ўтди?
26 апр 2023 10:45
Янгиликлар
"Лацио" "Торино"га ютқазиб қўйди
Лацио |
Серия А . 31-тур 22/04/2023, 22:00 1
:
0
Тугади
|
Торино Иван Илич - 43' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 48000 томошабин
Бош ҳакам: Davide Ghersini
Ўйиннинг 30-сониясидаёқ қанотдан узатмадан кейин Цаканья боши билан зарба берди, Милинкович-Савич эса катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди. Кўп ўтмай, энди Проведель ўйинга қўшилди. Кипер Радоньичнинг зарбасини қайтарди. Шундан сўнг жамоалар бироз тинчланиб қолишди ва бўлим охирига яқин қайта жонланишди. Влашич тўпни Иличга етказди, унинг эса чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбасини Проведель қайтара олмади. Биринчи бўлимда бошқа эътиборга лойиқ вазиятлар юз бермади. Илк ҳамла "бургутлар" учун энг хавфлисилигича қолаверарди.
"Лацио" танаффусдан кейин ўйин темпини оширди, аммо "Торино" ҳам бунга тайёр эди. Влашичнинг узатмасидан кейин Санабрия зарба берди, Проведель ишончли ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди. Майдон ташқарисидаги ноҳушликларни енга олган Чиро Иммобиле ўйинга қўшилди. Бироқ унда голли вазиятлар бўлмади. "Бургутлар" асосан узоқ масофалардан зарбалар орқали рақиб дарвозасига йўл излашарди. Комбинацион, аввалган тайёрланган ҳужумларни деярли кўрмасдик. Дарвозага аниқ борган 9 зарбанинг бор йўғи 3 таси жарима майдончаси ҳудудидан амалга оширилганди. "Торино" эса яна гол уриши мумкин эди. Натижада "буқалар" ҳақли ғалабага эришди, "Лацио" эса ҳужумдаги ўйини билан айниқса мухлисларини ранжитган ҳолда, "Наполи" чемпионлигини яқинлаштирди.
"Наполи" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди
Ювентус |
Серия А . 31-тур 24/04/2023, 00:45 1
:
0
Тугади
|
Наполи Джакомо Распадори - 90' |
Стадион: Allianz Stadium, 39839 томошабин
Бош ҳакам: Michael Fabbri
Ўйин муросасиз курашлар билан бошланди ва иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормасди. Биринчи бундай ҳолат сифатида бўлим охирига яқинлашиб қолганда Хвича жарима зарбасидан йўллаган тўпини эслаш мумкин. "Ювентус" эса рақиб дарвозаси томон зарба беришга шошилмасди.
Танаффусдан кейин "Наполи" ҳужумларига ранг-баранглик қўшилди. Аввалига яна ўша Хвича яқин бурчакни нишонга олди, Перин тўпни қайтарди. Кўп ўтмай, Осимхен ҳимоячилар тақибидан қочиб, берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Виктор кейинги вазиятда рақибларидан чаққонроқ эди, аммо мўлжалда адашди. "Кекса синьора" эса ҳамон пассив ва Мерет амалда ишсиз қолиб кетарди. Ўйин сўнггига яқин қолганда, Ди Мария қарши ҳужумга қочиб кетди ва гол урди, бироқ ҳакам такрорий лавҳада аввалроқ ўйин қоидаси бузилгани кўрди ва голни инобатга олмади. Ҳал қилувчи вазият эса қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Эльмас тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Распадори эса идеал зарба билан дарвозани ишғол қилди. "Наполи" ғалаба қозонди ва кейинги турдаёқ чемпионликни расмийлаштириши мумкин. «Ювентус" эса А Серияда қаторасига 3-учрашувда ҳам ғалаба қозонолмади.
"Аталанта" "Рома"ни мағлуб этди
Аталанта Марио Пашалич - 39', Рафаэл Толой - 74', Тен Копмейнерс - 84' |
Серия А . 31-тур 25/04/2023, 00:45 1
:
3
Тугади
|
Рома Лоренцо Пеллегрини - 83' |
Стадион: Gewiss Stadium, 19445 томошабин
Бош ҳакам: Massimiliano Irrati
Ўйин старти анча сокин руҳда кечди ва илк хавфли вазият 30 дақиқа ўтибгина юзага келди. Абрахам жарима майдончаси ичида Скальвини билан курашдан кейин йиқилиб тушди, бироқ ҳакам италиялик футболчи қоидани бузмаган деб ҳисоблади. "Аталанта"нинг биринчи хавфли вазияти эса гол билан якунланди. Сапата жарима майдончаси бурчагида ҳимоячи билан курашди ва тўпни Пашаличга етказди, ярим ҳимоячи эса биргина уриниш билан уни тўрга йўллади. Ундан кейин танаффусгача дарвозалар олдида ортиқ вазиятлар юзага келмади.
Танаффусдан кейин Дибала майдонга туширилди ва айнан у Спортьелло дарвозаси олдида хавф туғдира бошлади. "Рома" турли усуллар билан ҳужумлар уюштирди, голни эса "Аталанта" уриб кетди. Бурчак зарбасидан кейин тўп Толойга келиб тушди ва Рафаэл усталик билан тўққизликни нишонга олди. "Рома" таслим бўлишни ўйламасди ва темпни оширди. Кўп ўтмай бу ўз самарасини берди. Белотти тўпни Пеллегринига етказди, ярим ҳимоячи эса жарима майдончасига кирмай, кучли ва аниқ зарба йўллади. Бир қарашда голдан руҳланган "Рома" янада кучлироқ босим билан олдинга борадигандек эди, аммо бир дақиқа ўтар-ўтмас римликлар аҳмоқона гол ўтказиб юборишди. Руй Патрисио оддий вазиятда тўпни ушлаб қола олмади, охиригача прессинг қилган Компейнарс бемалол бўш қолган дарвозани пойлади. Бу гол "Рома"ни батамом синдирди ва Моуриньо шогирдлари рақибга буёғига ортиқча муаммо туғдирмади. "Аталанта" етакчиларга яқинлашиб олди, "Рома" эса ўз вазиятини ёмонлаштирмоқда.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Фикрлар