UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  0 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  41 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма Янгиликлар

А Серия. "Рома" Римда "Фиорентина"ни таслим этди, Абрахамдан 2 та, Шомуродовдан 1 та голли узатма

Италия чемпионати 1-туридан ўрин олган "Рома" – "Фиорентина" учрашуви бўлиб ўтди.

Элдор Шомуродов 69-дақиқада шерикларини 2 та голли пас билан таъминлаган Тэмми Абрахам ўрнига майдонга тушди ва 79-дақиқада Веретунинг иккинчи голига ассистентлик қилди.

Рома – Фиорентина 3:1 

«Стадио Олимпико»

Голлар: 1:0 – 26 Мхитарян, 1:1 – 60 Миленкович, 2:1 – 64 Верету, 3:1 – 79 Верету.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян (Эль-Шаарави, 84), Верету (Бове, 88), Кристанте, Пеллегрини (Перес, 84), Заньоло, Абрахам (Шомуродов, 69).

Фиорентина – Дронговски, Венути (Сапонара, 86), Игор Жулио, Миленкович, Бираги, Бонавентура (Бенасси, 75), Пульгар, Мале (Кастровилли, 46), Кальехон (Терраччано, 20), Влахович, Гонсалес (Соттил, 86).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (12), Заньоло (44), Бонавентура (45), Пульгар (53).

Четлатишлар: Дронговски (17), Заньоло (52).

Баҳс якунланди!  Элдор Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Рома" ишончли ғалабани тантана қилди.

90+3. "Фиорентина" вазият яратишга уриняпти. Влаховичнинг зарбасига Патрисиу эга чиқди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90. Зарбаааа!  Переснинг пасидан кейин Шомуродов бирга-бир ҳолатда зарба йўллади, Терраччано тўпни қайтарди. 

88. "Рома"да навбатдаги ўзгариш: Верету ўрнига Бове ўйинни тугатиб қўяди.

86. "Фиорентина"да 2 та алмаштириш: Венути ўрнига Сапонара, Гонсалес ўрнига Соттил туширилди.

84. "Рома"да 2 та ўзгариш: Пеллегрини ўрнига Перес, Мхитарян ўрнига Эль-Шаарави ўйинни давом эттиради.

82. Гонсалес анча ҳолдан тойди. Аргентиналик бугун бор кучини сарфлади.

80. Меҳмонлар норози. Улар голгача Манчини Гонсалесга нисбатан қоидани бузганди деб ҳисоблашмоқда. 

79. ГОООООООООООООООООООЛ!  Шомуродовнинг қойилмақом пасидан кейин Верету ҳисобни оширди – 3:1!  Офарин, Элдор!  

77. Рожер Ибаньес Николас Гонсалесни туртди, аммо рефери индамади.

76. Бенасси Влаховичнинг зарба позициясига олиб чиқди. Эндигина майдонга тушган футболчи эса трибунани кўзлади.

75. Шомуродов Пульгардан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, бироқ ҳимоячини алдаб ўтолмади. 

74. "Фиорентина"да алмаштириш: Бонавентура ўрнига Бенасси ўйинга қўшилди.  

71. Бонавентура Рожер итариб юбориб, қоидани бузди.

69. "Рома"да ўзгариш: Тэмми Абрахам ўрнига Элдор Шомуродов тушди. 

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика