UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Моуринью "Тоттенхэм" ҳимоячисига: "Мени масхара қила оламан деб ўйласанг, адашасан"  6 13:16Акбар Исматуллаев: "Таиланд клуби билан келиша олмадик"  8 13:10Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"  1 13:01Eplmanager.com: Бугун 17-тур учун дедлайн  2 12:54Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019. Бугун "Ал Ҳилол" ўйнайди  4 12:44"Атлетико" МЮ қизиқаётган Саулнинг нархини туширди. У энди 102 миллион евро  6 12:32ЎФА 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди  17 12:32Olamsport: Боксчимиз иккита камар учун жанг қилади, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 12:20"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  3 11:54Мбаппе энг қиммати, Роналду эса топ-15да ҳам йўқ  33 11:42Терма жамоа ва клуб либосларидан яратилган "mix"лар  4 11:30"Барселона"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси: икки футболчи жароҳатдан сўнг сафга қайтди  13 11:28Бахтиёр Ашурматов: “Қўқон футболини юқори даражага олиб чиқиш, мухлислар меҳрини қозониш учун юракдан ишлайман”  16 11:18Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман”  7 11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  5

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Ифтихор” - “Машъал” учрашувида дарвозаларга 4та гол урилди (батафсил шарҳ)

Теглар :  МашъалИфтихор
Про-Лига "А" гуруҳи 6-турида «Ифтихор» жамоаси Фарғона давлат университети стадионида “Машъал”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” жамоасининг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар устунликка эга бўлган бўлсаларда, орадан бир оз вақт ўтиб “Машъал” жамоаси вакиллари ўйин тизгинини қўлга олдилар. Биринчи бўлим якунланиб бораётган вақтда муборакликлар сардори Баҳодир Муртазоев гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимни “Ифтихор” жамоаси вакиллари ҳужумкор ўйин билан бошладилар. Мезбонларнинг 21-рақамли футболчиси Жамшидбек Тўрақулов учрашувнинг 66-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир оз фурсат ўтиб, аниқроғи 82-дақиқада яна ўша Жамшидбек Тўрақулов гол уриб, “Ифтихор”ни олдинга олиб чиқди – 2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилган муборакликларнинг 11-рақамли футболчиси Мўминжон Мелиев ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашув шу ҳисоб билан якунига етди.

ПРО-Лига. "А" гуруҳи.
6-тур
«Ифтихор» – «Машъал» 2:2 (0:1)
Голлар:
Баҳодир Муртазоев 43 (0:1), Жамшидбек Тўрақулов 66 (1:1), Жамшидбек Тўрақулов 82 (2:1), Мўминжон Мелиев 90+2 (2:2)
Ҳакамлар: А.Шукруллаев, О.Калахўжаев, Ш.Азимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Ф.Ҳожимуҳаммедов.
"Ифтихор": 16.Дилҳушбек Мўйдинов, 4. Давронбек Қорабоев, 5.Асрорбек Тиловолдиев, 8. Оллоёр Солижонов, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 18.Нодирхон Камолов, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшидбек Тўрақулов, 25.Шохрух Йўлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов
Захира: 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмадхон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 14.Бекзод Алиев, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков
"Машъал”: 35. Дотон Тўхтабоев , 2. Зафарбек Акрамов, 5. Муҳаммад Тошпўлатов, 7. Турсунмурод Ҳамдамов, 8. Аҳроржон Иноятов, 10. Баходир Муртазоев , 17. Санжарбек Зокиров, 18. Ойбек Жўраев, 23. Шокир Йўлдошев , 45. Самандар Шукуриллаев, 55. Элбек Отақулов
Захира:1. Раҳимжон Абдуқодиров, 6. Жонибек Мирзақулов, 11. Мўминжон Мелиев, 21. Маъруф Жумаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 25. Дониёр Умаров, 90. Асадбек Алиқулов


Бекзод Толибов тайёрлади




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг