75 ёшли Рой Хожсон "Кристал Пэлас"ни яна бир мавсум бошқаради

Sherzod Nurmatov
27 июн 2023
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Рой Хожсон ўз лавозимида қолади.

BBC хабарига кўра, 75 ёшли мутахассис клубда яна бир йил қолишга рози бўлган.

Футбол фахрийси 45 йиллик мураббийлик тажрибасига эга. 75 ёшу 292 кунлигида у Премьер-лигадаги энг кекса мураббий ҳисобланади.

Хожсон аввалроқ "Ливерпуль" ва "Интер" футбол клублари бош мураббийи бўлган ва 2012 йилдан 2016 йилгача Англия терма жамоасини бошқарган. У 2021 йилда фаолиятини якунламоқчи эди, бироқ бир йилдан сўнг "Уотфорд" захира ўриндиғига қайтди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC