UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  17 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6

40 ёш ва ундан катталар ўртасида Тошкент шаҳар чемпиони аниқланди Янгиликлар

40 ёш ва ундан катталар ўртасида Тошкент шаҳар чемпиони аниқланди

Кеча Тошкент Академияси майдонида 40+ фахрийлар лигаси финали бўлиб ўтди.

Бунда "Осиё" ва "Интер Спорт" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган беллашувда "Осиё" жамоаси рақиби устидан 6:0 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин кубокни қўлга киритди. 

Ўйинда Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев ҳамда Сергей Лушан томонидан киритилган иккитадан голлар "Осиё" футболчиларига ғолибликни тақдим этди.

Финал якунида ғолиб жамоага эсдалик дипломи ҳамда кубок топширилди. Совринни ТФА вице-президенти ўринбосари Нодирхўжа Юлдашев топширди. Шунингдек, бу жамоа 40+ фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони ҳам бўлгани учун асосий Кубок ҳам тақдим этилди. 

Шу куни майдонда Одил Исабоев, Ҳикмат Ҳошимов, Александр Хвостунов, Рустам Қурбонбоев, Руслан Вагапов, Воҳид Холбоев, Алексей Николаев, Акмал Холматов, Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев, Алишер Бозоров, Сергей Лушан, Абдумажид Тоиров каби собиқ футболчилар ҳаракат қилишди. 

Шу ўринда "Осиё" жамоасини чемпионлик, "Интер Спорт"ни финалчи бўлгани ҳамда "Уз Карлсберг" жамоасини учинчи ўринни қўлга киритгани билан табриклаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика