36 ёшли Нойер фаолиятини якунлашни истамайди

Mirjalol Normatov
11 дек 2022, 11:33
"Бавария" посбони Мануэль Нойер фаолиятини якунлаш борасида бош қотираётгани йўқ.

"Бавария" ҳамда Германия термасининг 36 ёшли посбони чанғи учаётиб, оёғини синдириб олган ва мавсум якунига қадар сафдан чиққан. 

Шунга қарамай у навбатдаги мавсумга "Бавария"нинг асосий посбони сифатида қайтишни ва Евро-2024га боришни истамоқда.

Нойер 2009 йилдан буён Германия термаси таркибида 117 ўйинда қатнашиб, 113 гол ўтказиб юборган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal