25 май куни ЛаЛига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади
02 май 2018 18:57
Янгиликлар
25 май куни ЛаЛига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 5 апрель куни ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Мадридда ЛаЛига қароргоҳида бўлиб, ташкилот бош директори Хавьер Гомес билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Учрашув давомида Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилган ва икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланганди.
Ана шу меморандумга асосан, жорий йилнинг 25-26 май кунлари Ла Лига мутахасислари Ўзбекистонга ташриф буюришади. Жумладан, Ла Лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва ўз вақтида Испаниянинг “Эльче” клубида дарвозабон сифатида тўп сурган, ҳозирда Ла Лиганинг “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун 2 кунлик семинар ўтказишади.
Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар