

Ана шундай хайрия ўйинларидан бири 21 январь куни Тошкентдаги "Ёшлик" залида бўлиб ўтади. Унда Тимур Назаров бошчилигидаги қандли диабет касаллигига чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи "AFC DIASA" жамоаси ҳамда 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат бўлган FKDM-23 жамоалари ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ушбу тадбир Жамила Ибрагимова ва унинг "Подари Добро" ("Меҳр совға қил")гуруҳи, FKDM-23 жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов ёрдамида ташкил этилмоқда.
Болаларга совға, ўйинчоқ ёки хайрия қилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
+99897 3440611
+99891 1917993
Барчани кутамиз. Кириш мутлақо бепул! Болаларга ёрдам бериш имконияти сизда мавжуд.





