UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи  0 23:48А Серия. "Рома" — "Торино". Шомуродов захирада қолдирилди  6 23:26ЖЧ-2026 саралаши қуръаси делегациялар ва журналистларнинг бевосита иштирокисиз онлайн тарзда ўтказилади  0 23:09Хуммельс "Реал"нинг "Олтин тўп"га бойкотини Трампнинг хатти-ҳаракати билан таққослади: "Бошқаларга ҳурматсизлик қилиш яхшимас"  3 22:42Месси яна бир шахсий совринни қўлга киритиши мумкин. Даъвогарлар орасида Неймар ва Де Брюйне бор  5 22:25Ҳакимига учта суперклуб қизиқиш билдирмоқда  3 22:10Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  3 21:57Ла Лига доирасидаги "Валенсия" - "Реал" ўйини даҳшатли сув тошқини туфайли қолдирилди  4 21:36Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик"  5 21:23Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз майдонида ютқазди, Машарипов тўлиқ ўйнади  0 20:53"Барселона" Леаунинг "Милан"даги ҳолатини кузатмоқда  7 20:26Суперлига. "Пахтакор" — "Андижон" 3:1. Highlights  4 20:07Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалининг 3-ўрнига кўтарилиб олди  15 20:02Клопп Рамос ҳақида: "Серхио ажойиб футболчи, аммо..."  18 19:34Лаутаро: "Олтин тўп" рейтингида 7-ўриндан кўпроғини кутгандим"  9

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин Янгиликлар

2024 йил Суперлига клублари 23 нафар ёши катта ўйинчини рўйхатдан ўтказиши мумкин

Мамлакатимизда 2023 йилги мавсум якунига етди ва футбол олами олдинда турган 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Расман: Суперлига иштирокчилари сони 16 тага етказилади

Шу жумладан ЎзПФЛ ҳам бўлажак мавсум регламентига айрим ўзгартиришлар киритмоқда. Қуйида айрим ўзгаришларни келтириб ўтамиз:

1. 2024 йилги мавсумда Суперлига клублари 2001 йил ва ундан катта бўлган 23 нафар футболчини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ортда қолган 2023 йилги мавсумда Суперлига клуби 2000 йил ва ундан катта бўлган 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказа олган.

Клублар 2005 йил ва ундан кичик ўйинчиларни чекловдан ташқари рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда Суперлига клубининг умумий футболчилари сони 60 нафардан ошмаслиги белгиланган.

Ўзгаришлар орасида айнан мана шу банд энг муҳими десак ҳам бўлади. Сабаби, бу йилги мавсум охирига келиб ҳам Суперлига, ҳам ОЧЛда ўйнаган 4 клубимизнинг барчасида жароҳатлар эпидемияси юзага келди. Яъни, тиғиз тақвим сабаб футболчилар кетма-кет жароҳатларга йўлиқишди. 23 ва ундан ёши катта ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш лимити 3 нафарга оширилиши мураббийларга (айниқса халқаро майдонда ҳаракат қиладиганлар) қўшимча қулайлик туғдиради. Бунда уларда ротация қилиш имкони ошади ва бу жароҳатлар сонини камайтириши мумкин.


2. Суперлигада 14-ўринни эгаллаган жамоа Про лигага тушириб юборилади.

3. Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа ўз жойини сақлаб қолиш учун Про лиганинг тўртинчи жамоасига қарши сафар ўйинида ҳамда Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа Про лиганинг учинчи жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Мазкур икки беллашув ғолиблари Суперлигада ўйнаш имконини қўлга киритишади. Иккита мағлуб жамоа эса Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун нейтрал майдонда ўзаро баҳс олиб боришади.

4. Про лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилги Суперлигага тўғридан-тўғри йўл олади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика