2018 йил Суперлига ўйинлари 18:00дан кейин бошланади

Narzulla Saydullayev
30 дек 2017
Кеча ПФЛ янги мавсум учун регламентни тасдиқлади.

Ушбу регламентда ўйинлар бошланиш вақтлари ҳам белгилаб қўйилган.

4.16 бандга кўра Суперлига ўйинлари 18:00 ёки ундан кейин бошланиши белгилаб қўйилган. Ёшлар лигаси ўйинлари 12:00 ёки ундан кейин бошланиши лозим, ёзда баҳслар 17:00дан олдин бошлаш мумкин эмас.

ПРО-лига учрашувлари ва Ўзбекистон кубоги баҳлари 17:00 ёки ундан кейин бошланиши шарт.

Учрашувлар 21:00дан кейин бошланмаслиги лозим.

Охирги тур ўйинлари бошланиш вақтлари ЎзПФЛ спорт бўлими томонидан белгиланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia