UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09ОФК онлайн конференция ўтказди. Унда ОЧЛ тақдири кўриб чиқилди  0 17:01Симеоненинг ассистенти Бургос "Атлетико"дан кетишини эълон қилди, энди у бош мураббий бўлмоқчи  0 16:39Нима учун Наманган?  25 16:36"Ростов" жамоавий машғулотларни бошлади  1 16:24Суперлига. 4-тур ўйинлари учта телеканалда намойиш этилади   7 16:07"Ювентус" ва "Рома" жамоалари кўплаб ўйинчиларни алмашишлари мумкин  1 15:39Сержи Роберто тез орада Манчестер жамоаси футболчисига айланиши мумкин  11 15:22Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ  26 15:03Сауль Ньигес янги клуби номини эълон қилди  12 14:40Бенаюн: "Клопп "Ливерпуль"да ўзгаришлар қилмоқда"  4 14:17Сауль бироздан сўнг янги клуби номини эълон қилади  7 14:10Дембеле "Ювентус"да ўйнамоқчи  3 13:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40Пирес мураббий бўлишни режалаштирмоқчи  0 13:16Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  23

2013 йилги Олий лига тўпурари Олександр Пишур ҳақида Янгиликлар

2013 йилги Олий лига тўпурари Олександр Пишур ҳақида

2013 йил Олий Лигада 19та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган украиналик Олександр Пишурни яхши эсаласангиз керак.

Чемпионатимизда порлаган ва кўпчилик клубларнинг ҳимоячилари учун ноқулай ҳужумчи бўлган Пишурнинг юртимиздаги сўнги йилларидаги фаолияти у қадар ёрқин чиқмади. “Бунёдкор”дан сўнг 2016 йил Рашид Ғофуров бошчилигидаги “Навбаҳор” уни чорлаганди. Лекин, иккинчи даврада мураббийларнинг ўзгариши натижасида у ҳам кетди “Лочинлар” таркибида 14 баҳсда 5та гол натижасини қайд этди. Кейинги йили “Шўртан” бош мураббийига айланган Александр Волков собиқ шогирдини жамоасига таклиф қилди. Лекин, орадан бешта тур ўтгач мураббий ҳам, футболчи ҳам ғузорликлар билан хайрлашишга қарор қилишди. Айтиш мумкинки, форвард фақатгина “Бунёдкор” таркибида ўзини кўрсата олди ва сермаҳсуллик қайд этди. Пойтахтдаги фаолияти мобайнида жами 44та учрашувда қатнашди ва 30га яқин голларга муаллифлик қилди. Унинг айниқса 2013 йил Ўзбекистон кубоги финалида “Насаф” дарвозасига охирги дақиқаларда урган голи “қалдирғочлар”га тўртинчи кубокни тақдим қилди. Мана ҳали ҳамон олти йилдирки, улар мамлакат кубогида зафар қуча олишмаяпти. 2014, 2015, 2017 йилларда эса финалда имкониятни бой бериб қўйганди. Бу ҳақда футболчининг ўзи шундай деганди.

“Завқ ва иштиёқ билан айтаманки, “Бунёдкор” билан кўплаб совринларни ютдим. Жамоа ва аҳил мураббийлар штаби туфайли чемпионат тўпурари бўлдим. Мен келган йилим ОЧЛда ёмон қатнашмадик. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллагандик. Ишонч билан фикр билдирадиган бўлсам Тошкентда фаолиятимнинг энг яхши даврларини ўтказдим. Футболчи Қосимов ва Волков қўл остида ҳар томонлама ўсишга эришади деб ўйлайман. Бундай мураббийлар билан бирга ишлаш ёқимли ва фойдали.

Ҳар бир урган голим ўзига хос муҳим аҳамиятга эга деб биламан. ОЧЛ, кубок ва чемпионат ўйинларида кўплаб голлар урганман. Аммо, кубок финалида “Насаф”га киритган тўпим мен учун қадрлироқдир.



Сергей Лушан келгач ички муҳитга дарс кетди. Унинг услубини тушунишга қийналганман. Лушан бошқарувида кўп бор асосий таркибдан тушиб қолганман. Баъзи учрашувларда майдонга тушмасам рақиблар хурсанд бўларди.

“Шўртан”дан нега кетдим? Атрофдагиларни ва ўзимни асабимни асрашим учун. Волков талабчан мураббий, футболни тушуниш даражаси юқори. Футболчилардан керакли пайтда фойдаланишни билади. Агар, унга имконият берилганида, молиявий ҳолат барқарор бўлганида ўша пайт бемалол кучли олтиликка кира оларди. Волковнинг махсус системаси мавжуд, Европача услубда иш олиб боради”, - деганди Пишур.

Маълумот ўрнида, Пишур 2018 йилдан бери Украина чемпионати вакили “Десна” жамоасида бош мураббий Александр Рябаконьга кўмаклашиб келмоқда.

У “Бунёдкор” жамоасида ўтказган икки мавсумида қуйидагича натижа кўрсатганди. 2013 йилги мавсумда 25та учрашув, 1849 дақиқа, 19та гол, 3та сариқ карточка. 2014 мавсумда мавсумда 19та учрашув, 1302 дақиқа, 5та гол 1та қизил карточка.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
21 май 10:59:13
FC Bunyodkor ⭐
Qosimovni o'yin uslubi asosan qanotlardan to'p oshirish va bosh bilan gol urish. Shuni uchun Qosimov ko'pincha bosh bilan o'yniydigan legioner hujumchilani op keladi.
   
21 май 15:43:50
JALOLADDİN
Davronbek Beshariq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бунёдкорнинг гуллаган даври Ривалдо , Жуниор , Эктор , Денильсон хамда Вильянуева даври хисобланади менимча ва бош тренер Сколари бошчилигида. Ооо мухит узгача булар эди стадионда. Яна курамизми шундай даврларни. Албатта бу футболимиз теппасида турган рахбарларига богликда...
Хамма гап пулда пул булса керак булса Месси келади узбек жамоларига. Футболмиз теппсида турганлар кандай жамоларни кучайтрадила спонср керак жамоларга кучли
   
21 май 14:19:59
Ferganes Umid
Faqat qosimov emas hamma murabiy qonotdan hujum qiladi ortadan juda qiyin yorib kiriw wunchun sterling mane alba neymar kabi qanot futbolchilari juda qimmat turadi okasi
   
21 май 13:27:46
Davronbek Beshariq
Бунёдкорнинг гуллаган даври Ривалдо , Жуниор , Эктор , Денильсон хамда Вильянуева даври хисобланади менимча ва бош тренер Сколари бошчилигида. Ооо мухит узгача булар эди стадионда. Яна курамизми шундай даврларни. Албатта бу футболимиз теппасида турган рахбарларига богликда...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг