UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  2 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  1 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  8 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0

2009-2012 йилларда таваллуд топган болакайлар учун, "Junior Football" клуби иш бошлади Янгиликлар

2009-2012 йилларда таваллуд топган болакайлар учун, "Junior Football" клуби иш бошлади

Теглар :  Junior Football
Мазкур лойиҳа италияликлар билан ҳамкорликда ташкил қилинади.

Илёс Зейтуллаевнинг Тошкентга сафаридан сўнг, у билан ҳамкорликда, пойтахтда "Junior Football" болалар футбол клуби иш бошлади. Мазкур лойиҳа 5-8 ёшли футболчиларни ўзига жамлайди ва ҳафтасига уч маротаба машғулот олиб борилади.

Клуб вакиллари 5-12 сентябрь кунлари Италиянинг Рим, Абруццо ҳамда Карпи шаҳрида бўладилар. Режага кўра, Италиянинг 200дан ортиқ футбол академиялари билан ҳамкорликда истеъдодларни тарбиялаб А Серияга учирма қиладиган "Карпи" футбол академияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади. Унда, ўзбекистонлик ёш истеъдод эгаларини Европага чиқариш масаласи муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа Одил Аҳмедов ва Илёс Зейтуллаев билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

"Италия ўзининг янги методикасини ишлаб чиқди ва буни амалда қўллай бошлади. Биз энг кичик ёшдаги болалар билан иш бошламоқчимиз. Ундан ташқари, Италияга бориб келгач, замонавий спорт қуроллари билан бошқа клуб вакиллари учун алоҳида якка тартибдаги машғулотларни ҳам ўтказишни режа қилганмиз", - дейди клуб раҳбари Жаҳонгир Усмонов. 

Маълумот учун телефон: (+998 97) 7724345. Соат 09:00дан 20:00гача.

2011-12 йиллар учун машғулотлар ҳафтанинг душанба/чоршанба/жума кунлари ўтказилинади. Шанба куни шаҳмат тўгараги ва ўртоқлик учрашуви.

2009-2010 йиллар учун машғулотлар сентябрь ойидан сешанба/пайшанба/шанба кунлари ўтказилинади. Якшанба ўртоқлик учрашуви.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика