2 ойдан кейин бўладиган "Страсбург" ҳамда "Генгам" ўйинига 50 мингта чипта сотилди
Aslanov Jasurbek
4 фев 2019
Франция лига Кубоги финалида трибуналар тўлиши маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, "Страсбург" ҳамда "Генгам" ўртасидаги финалга барча чипталар сотиб бўлинган. Баҳс Лиллдаги 50 минг мухлисга мўлжалланган "Пьер Моруа" стадионида бўлиб ўтади.