UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  1 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  3 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   5 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк! Янгиликлар

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк!

Кеча 3 ой давом этган Тошкент шаҳар чемпионатининг 2-лига мусобақалари ўз якунига етди.

Пандемия шароитида, қийинчилик билан бўлсада уй сафар тизимида ўтган чемпионат анча қизиқарли ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб 8та жамоа "А" ва "Б" гуруҳларида уй сафар тизимида 14та турни ўтказдилар. Ўз ҳудудларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган клублар, "Нефтгазмонтаж", "Бунёдкор", "Оқ Тепа" ва Тошкент академия жамоалари 1/2 финал босқичида тўқнаш келдилар. Бир гуруҳдан жой олган "Нефтгазмонтаж" ва "Бунёдкор" жамоалари якунда ҳам финалда тўқнашдилар.

Кеча "Оқ Тепа" стадионида совринли ўринлар учун иккита баҳс бўлиб ўтди. 

Чемпионатнинг бронза медаллари учун кечган баҳсда Тошкент академияси вакиллари ғалаба қозонди. Про Лига ўйинига 2 нафар асосий таркиб аъзоси кетиб қолгани "Оқ Тепа"га бугун яхшигина билинди. Пенальтилар сериясида омад академия вакилларига кулиб боқди.

3-ўрин учун. 

"Оқ Тепа" - ТФА 1:1 (2:4)

Бош ҳакам: Р.Лутфуллин.

Ёрдамчи ҳакамлар: А.Галеев ва О.Каллахўжаев.

Бош соврин учун кечга баҳс ҳақиқий драмага айланиб кетди. Дастлабки бўлибда иккита чиройли гол билан "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган "газчилар"нинг иккинчи бўлимда нима учундир ўйинлари чиқмади. Бундан "қалдирғочлар" яхшигина фойдаланиб қолдилар. Қизиғи шундаки, Мурод Отажонов бугун 2004 йилларда таваллуд топган, Миржамол Қосимовнинг 6 нафар шогирдини асосий таркибда навбати билан синаб олди. Ёшларга берилган имконият эса ўз самарасини берди. 2:0 ҳисобида ортда бораётган жамоа учрашувни пенальтилар сериясига қадар олиб бора олди. "Нефтгазмонтаж" 11 метрлик лотарея сериясига иккинчи дарвозабонни туширишни режа қилиб турган бир паллада, ўйинда тўхталиш бўлмади. Лотареяда эса "Бунёдкор" посбони жамоадошидан фарқли равишда 2та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Финал. 

"Нефтегазмонтаж" - "Бунёдкор" 2:2 (2:4)

Бош ҳакам: А.Рисқуллаев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Д.Сайлавов ва Р.Нугманов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика