2-лига. "Ўрикзор" "Сергели" билан дуранг ўйнади

Tolibjon Qosimov
11 май 2017, 15:31
Кеча Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқич А гуруҳида 5-тур беллашувлари давом эттирилди.

"Ўрикзор" жамоаси бу турда "Сергели"ни қабул қилди. Голларга бой ўтган баҳс 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан ўз якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Бахтиёр Эргашев шогирдлари "Бунёдкор А" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

2-лига
"A" гуруҳи, 5-тур

10.05.2017

"Ўрикзор" - "Сергели" 3:3
Голлар:
М.Ғуломназаров 3, Д.Самиқов 13, Ж.Исломхўжаев 68 - И.Усмонов 17, С.Юлчиев 28 (пен.), Денис 62

"Ўрикзор": Азиз Хушбоков, Ислом Қаххоржонов, Равшан Ҳасанов, Абдурашид Валихонов, Жамшид Исломхўжаев, Махсуд Мирзо Мансур, Дилшод Самиқов, Мардон Ғуломназаров, Муҳаммаджон Юсупов, Сардор Ҳамидуллаев, Ойбек Маҳмудов.

"Сергели": Сергей Масян, Асомиддин Хонимқулов, Илҳом Усмонов, Сардор Юлдашев, Баҳодир Ҳайдаров, Нуриддин, Абдулла, Абдулазиз Комилов, Денис, Равшан Тожибоев, Санжар Юлчиев.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia