2-лига. "Ўрикзор" легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди
17 июл 2017 13:51
Янгиликлар
2-лига. "Ўрикзор" легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди
Айни пайтда олий ва биринчи лига жамоалари каби 2-лига клублари ҳам иккинчи даврага тайёргарлик кўришмоқда.
Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақасида иштирок этувчи "Ўрикзор" жамоаси биринчи даврадаги муваффақиятсиз натижалардан кейин таркибни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бахтиёр Эргашев клубга иқтидорли ёш ўйинчиларни жалб қилмоқда. "Ўрикзор" Россия фуқароси бўлган ва шу кунга қадар Россиянинг "Химки", Германиянинг "Франкфурт" жамоалари ўринбосарлари таркибида тўп тепган футболчини ўз сафига қўшиб олди.
1997 йилнинг 7 ноябрида туғилган Жалолиддин Жамолиддинов 2013 йилдан бери "Чилонзор" (Тошкент), "Химки" (Россия) ўринбосарлар, "Франкфурт" (Германия) ўринбосарлар, "Пфорцхейм" (Германия, 5-лига) ва "Норин" (Наманган) жамоаларида тўп тепган.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар