2-лига, 14-тур. "Ўрикзор" - "Шайхонтохур" 2:0

Tolibjon Qosimov
23 июл 2016, 15:21
22 июль куни Ўзбекистон Биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичининг 14-тур учрашувлари давом эттирилди.

"D" гуруҳидан ўрин олган "Ўрикзор" жамоаси шу куни "Шайхонтохур"ни қабул қилди. Бахтиёр Эргашев шогирдлари ушбу баҳсда ҳам ғалабали юришларини давом эттиришди.

2-лига, 14-тур
22.07.2016

"Ўрикзор" - "Шайхонтохур" 2:0
Голлар
: С.Ҳамидуллаев, Ж.Муҳаммаджалилов

"Ўрикзор": Хожиакбар Насриддинов, Баҳром Ғофуров, Ислом Ортиқов, Нуриддин Насриддинов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Сардор Ҳамидуллаев, Бекзод Мирсаидов, Жамшид Исломхўжаев, Муҳаммадазим Нурматов, Зоир Таштанов, Жаҳонгир Муҳаммаджалилов.
Захира: Мирсодиқ Махаматов, Исмоил Алимов, Ҳусан Расулов, Азиз Қушбоқов, Мақсад Отажонов, Шерзод Қодиров, Азамат Нодиров.


"Шайхонтохур"га қарши учрашувда "Ўрикзор" таркибидаги энг яхши ўйинчи Жаҳонгир Муҳаммаджалилов бўлди. У ўйинда рақиб ҳимоячиларига бир неча бор муаммо туғдира олди ва битта гол ҳам урди.

ФК "Ўрикзор" матбуот хизмати


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia