

"Ливерпул"нинг япониялик футболчиси Такуми Минамино ушбу мавсумда 11 та гол урди. Шуниси эътиборлики, у мавсумда рақиблар дарвозасига 11 марта аниқ зарба йўллаган. Демак, унинг рақиб дарвозасига йўллаган барча аниқ зарбалари гол билан якунланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча у "Саутгемптон"га қарши учрашувда ҳам гол урди.



