1-тур якунлари: 284 451 мухлис, 15 млнга тенг очилиш маросими, 1 очко ва Манчини билан Клинсманн
17 янв 14:41
Янгиликлар
1-тур якунлари: 284 451 мухлис, 15 млнга тенг очилиш маросими, 1 очко ва Манчини билан Клинсманн
Мусобақада жамоалар сони 24 та бўлганлиги туфайли жамоалар 5 кунда бир маротаба ўйнайдилар. Гурудан учинчи ўринни қайд этадиган ерма жамоаларни кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлиши, сўнгги турда ҳам ўйинлар бекорга ўтмаслигига сабаб бўлади. Айниқса бу Тожикистон, Қирғизистон, Вьетнам ва Таиланд каби жамоаларга қўл келади. Кеча хабар чиқдики, агар Хитой билан дуранг қайд этган Тожикистон терма жамоасини Ливанга қарши кечадиган ўйинига ҳукумат раҳбари Доҳага келиши мумкин экан. Ливан терма жамоасини “Пахтакор” билан 2010 йил сафарда "Ал Айн"ни мағлуб этган Миодраг Радулович бошқаряпти.
Осиё Кубогида икки машҳур мураббий фаолият олиб бормоқда. Бири футболчилик даврида ЖЧ ва Европа чемпиони бўлган германиялик мутахассис Юрген Клинсманн. Унга Жанубий Корея футболининг афсоналаридан бири Ча Ду Ри ёрдам беряпти. 2015 йилги Осиё Кубогида терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ўз тарихидаги энг зўр ўйинини намойиш қилганди. Ўшандаги экстра таймда захирадан тушган Ча Ду Рининг фаол ҳаракатлари эвазига корейслар дарвозамиз тўрини ишғол қилганди.
Яна бир афсона Манчини. Италияни Евро ғолиблиги сари етаклаб "Интер" ва "Манчестер Сити" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоаси фонида ҳужумкор жамоа шакллантира олганлигини кечаги Ўмонга қарши баҳсда томоша қилдик.
284 451 мухлис
Қизиқ маълумот, томошабинлар ташрифи бўйича рекорд “A” гуруҳига тегишли бўлди. Энг кўп мухлис очилиш маросимига ташриф буюрган, 82 490 нафар киши ўйинни бевосита стадионга кирган. Энг кам мухлис ҳам мана шу турда, мана шу гуруҳда қайд қилинди, 4001 киши. Очилиш маросимига 50 000 000 Қатар Реали ишлатилган. Бу тахминан 15 млн долларга тенг.
“A” гуруҳ.
Қатар - Ливан 82 490, томошабин.
Хитой - Тожикистон, 4001 томошабин.
Маълумот учун Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги баҳсга 10 198 киши кирди. 700 000 нафардан кўп ҳиндистонлик истиқомат қиладиган Қатардаги Ҳиндистон - Австралия ўйинига 35 253 нафар мухлис қўллаб-қувватлади.
Сенсациялар
Хитой ва Тожикистон ўртасида қайд қилинган натижа сенсация сифатида қайд қилинди. Бу ўйинда қўшниларимиз ғалаба қозониб кетишлари ҳам мумкин эди, аммо хитойлик посбоннинг маҳорати Чин юртини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Ўзбекистон - Сурия ўйинини медиа марказдагилар кутилмаган натижа сифатида баҳо беряптилар. Ҳақиқатдан шундайми? Агар Вьетнам 2:1 ҳисобини ушлаб қола билганида, нафақат турнинг, балки 2024 йил сенсациясига қўл урган бўларди. Аммо японлар хотиржамлик билан ўйинни олиб чиқиб кетдилар, 4:2. Қолган ўйинлардаги натижалар кутилганидан ортиқ бўлмади.
12 та ўйинга, 7 та стадион мезбон.
Лусайлни энди фақат финалда кўрамиз. ЖЧ-2022 да «Лусайл» стадиони очилиш маросими ва гуруҳнинг марказий ўйинлари ҳамда, 1/8, 1/4, 1/2 ва финал ўйинига мезбонлик қилган. Қизиғи шундаки, бу Аргентина терма жамоасининг уй стадиони бўлган. Чемпионлар гуруҳдаги иккита ўйин ва 1/4, 1/2 финалларни ўйнаб Франция билан ҳал қулувчи босқичга чиққан. Бу тасодифми ёки сценарий билмадим, Франция терма жамоаси финалга қадар «Лусайл»да битта ҳам ўйин ўтказмаган. Месси эса финалгача 4 та ўйин ўйнаб бўлганди.
Қуйидаги ареналар дастлабки турда 2 тадан учрашувга мезбон бўлдилар: Ал Жануб, Жассим бин Ҳамад, Аҳмад бин Али ва Абдуллоҳ бир Ҳалифа.
2-тур анонси билан таништириб ўтаман
17.01. Ливан - Хитой
17.01. Тожикистон - Қатар
18.01. Сурия - Австралия
18.01. Ҳиндистон - ЎЗБЕКИСТОН
18.01. Фаластин - БАА
19.01. Ироқ - Япония
19.01. Вьетнам - Индонезия
19.01. Гонконг - Эрон
20.01. Иордания - Жанубий Корея
20.01. Баҳрайн - Малайзия
21.01. Ўмон - Таиланд
21.01. Қирғиз Республикаси - Саудия Арабистони
Фикрлар