Зидан, Шумахер ва энди навбат Златанга
26 сен 2022 10:00
Новости
У “Астерикс ва Обеликс: Ўрта қироллик” фильмида суратга тушди. Форвард унда римлик легионер “Oneofus” ролини ижро этган.
“Астерикс ва Обеликс: Ўрта қироллик” – галиялик икки шоввознинг саргузаштлари ҳақидаги комикснинг бешинчи қисмидир. Бу сафар сюжет Астерикс ва Обеликснинг Хитойдаги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ушбу фильмнинг ўтган сонларида Зинедин Зидан, Михаэль Шумахер, баскетболчи Тони Паркер ҳамда теннисчи Амели Моресмо кўриниш берганди. Янги фильм катта экранларга 2023 йил февралида чиқиши кутилмоқда.
Комментарии