Зидан: "Ливерпуль"нинг ҳужумчилари жуда ҳам эффектив"
05 апр 2021 17:55
Новости
Зидан: "Ливерпуль"нинг ҳужумчилари жуда ҳам эффектив"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг 1/4 финали доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бу ўйин биз учун финалга тенг. Олдинда 180 дақиқалик ўйин бор. Аммо биринчи навбатда биз эртанги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Кейингисининг вақти келади.
Клопп - жуда катта тажрибага эга ажойиб мураббий. Унинг мураббийлик фаолияти доимо кўзга ташланиб туради.
"Ливерпуль"да жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Аммо бизда ҳам йўқотишлар етарлича. Бироқ "Реал" барибир кучли жамоа бўлиб қолади. Доимо барчада йўқотишлар бўлиб туради.
"Ливерпуль" - юқори мақсадларга эга жамоа. Ҳужумдаги трио жуда эффектив, жамоа бирдам. Улар жамоавий ўйинни юқори ўринга қўйишади", - деди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии