Зидан кетиши ҳақида жамоадагиларга пресс-конференциядан аввалроқ айтган
09 июн 2018 00:50
Новости
Зидан кетиши ҳақида жамоадагиларга пресс-конференциядан аввалроқ айтган
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес бош мураббий Зинедин Зидан шогирдларига ўз қарорини қачон ошкор этгани ҳақида гапириб берди.
"У қарорини гуруҳ чатида, пресс-конференциядан бир неча соат олдин ёзиб қолдирди. Унга ҳеч ким жавоб бера олмади. Биз мураббий ёзганларини кўрдик ва бўлди. Шубҳасиз, биз уни соғинамиз", - деди Васкес жамоа бош мураббийи Зиданнинг кетиши борасида.
Комментарии