Зидан: "Барчасини бошидан бошлаймиз"
16 мар 2021 00:35
Новости
Зидан: "Барчасини бошидан бошлаймиз"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасида "Аталанта"га қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Сешанба оқшомида ушбу жамоалар энди "Реал" майдонида тўқнаш келади.
"Барчасини бошидан бошлаймиз. Чунки ҳали ҳеч нимага эришмадик. Навбатдаги босқичга ўтиш учун яна бир ажойиб ўйин ўтказиш керак бўлади. Биз ўзимизни навбатдаги босқичга чиққандек каби ўйламаслигимиз керак.
Бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган. Бу биз учун финалга тенг. Агарда совринни қўлга киритишни истасак, барча рақибларни юта оладиган бўлишимиз керак", - деди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии