Зидан АПЛ клубини бошқариши мумкин
30 мар 2023 10:39
Новости
Зидан АПЛ клубини бошқариши мумкин
"Тоттенхэм" клуби Антонио Конте ўрнини тўлдириши мумкин бўлган мутахассислар орасига Зинедин Зиданни ҳам киритди, деб хабар берди "Sky Italy".
Зиданнинг сўнгги иш жойи "Реал" бўлиб, у билан уч марта Чемпионлар Лигаси ва икки марта Испания чемпиони бўлган.
Маълумотларга кўра, номзодлар рўйхатига киритилган бошқа мураббийлар – Маурисио Почеттино, Юлиан Нагельсманн ва Луис Энрике.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм"ни мавсум охиригача Антонио Контенинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини бошқариб туради.
"Шпорлар" айни дамда 49 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии