Зидан: "Агар Йович гол урса, ҳаммаси ўзгариб кетади"
30 янв 2020 18:42
Новости
Зидан: "Агар Йович гол урса, ҳаммаси ўзгариб кетади"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳужумчиси Лука Йовични қўллаб қувватлади.
Йович "Айнтрахт"да кўп голлар урар эди, аммо "Реал"даги 21та ўйиндан сўнг у атиги 1та гол урган. Унинг трансфери "қироллик клуби" учун 60 миллион еврога тушган.
"Йович гол уришини хоҳлар эдим. Агар ишлашда давом этса буни қила олади. У ёш, келганига ҳам кўп бўлмади, бу доимий ҳолат. У кўп ўйинчилар қатори жамоага мослашиши керак.
Бу эса Йович учун фойдали бўлади. У қачонки гол урса, ҳаммаси ўзгариб кетади", - дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии