RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз" Новости

Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги иккинчи баҳсига тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бугунги машғулотларда эса терма жамоамизнинг умидли футболчиларидан бири Зафармурод Абдираҳматов билан суҳбатлашдик

- Терма жамоа сафидаги дастлабки катта мусобақа сиз учун қандай ўтмоқда? Ҳаяжон борми?

- Бош мураббий Осиё кубогида иштирок этиш имкониятини тақдим этганидан жуда хурсандман. Тайёргарлик яхши кечмоқда. Осиё кубогида мухлислар кутган яхши натижага эришамиз ва шунга ҳаракат қиламиз.


- U-20 терма жамоаси билан асосий терма жамоани солиштирганда қандай фарқ ҳис этмоқдасиз? Асосий терма жамоада босим борми?

- Бу борада қийинчилик ҳис этмаяпман. Барча футболчилар акаларим, улар мени қўллаб қувватлаб ва жойи келса ўргатиб, ёрдам бериб туришибди. Худо ҳохласа кейинги учрашувларда натижаларимизни яхшилаймиз.

- Қанотдаги йўқотиш сабабли Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйинда Сречко Катанец сизга имконият бериши мумкинми? Сизнинг фикрингиз қандай?

- Балки имконият берар, у мураббийнинг қарори. Мен фақатгина ўз ишимни аъло даражада бажаришда давом этишим керак. Ҳиндистонни яхши ўргандик ва кейинги учрашувга тайёрмиз. Умид қиламанки Ҳиндистонга қарши учрашувда ўзимизга керакли натижага эришамиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика