RU

Последние новости

10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  1 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  1 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  3 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  13 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  15 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  37 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  4

МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади Новости

МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади

25 декабрь куни Ассоциация миллий терма бош мураббийи Фабио Каннаваронинг ЖЧ-2026 учун режасини Лигага тақдим этди.

Эндиликда май ойининг 5-санасидан бошлаб Суперлига учрашувларини ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Шу тариқа Лига август ойидаёқ ишлаб чиқилган тақвим режасини ўзгартиришга мажбур бўлди. 

Биз 24 соат ичида янги режани клубларга тақдим этдик ва улар белгиланган муддатда янги тақвимга розилик билдирди. Миллий жамоа 5 май санасидан эътиборан маҳаллий футболчилар иштирокида йиғинга киришади ва 10, 17, 24 май кунлари Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Жараён июнь ойидаги ФИФА кунлари ҳамда Жаҳон Кубогига уланиб кетади. 

Май, июнь, июль ойлари давомида катта танаффус юзага келаётгани, бу Суперлига яхлитлигига таъсир кўрсатаётганлигини инобатга олган ҳолда, май ойининг қолган қисми Ўзбекистон Кубоги билан давом эттирилади.  

Ўз навбатида, Лига Осиё Кубоги-2027 яқинлашиб келаётганлигини ҳам ҳисобга олди. Бош жамоага номзод футболчиларнинг декабрь ойи давомида қисқа таътилга чиқиши ва кейинчалик Осиё Кубоги олдидан йиғинларга киришиши долзарб масала ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда, ЖЧ-2026 якунидан кейинга режа қилинаётган мавсумнинг иккинчи қисми 20 июль санасидан давом эттирилади. 

Суперлиганинг сўнгги тури 3 декабрь санасига тўғри келади. Ўтиш ўйинлари ва Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида иштирок этмайдиган клублар шу санадан кейин танаффусга йўл олади. Ўтиш ўйинидан жой олган жами тўрт учрашув қисқа вақт ичида ташкил этилиши, оғир мавсумдан кейин клублар учун эҳтимолий рақиблардан келиб чиқадиган локация билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштириш, футболчиларнинг учрашувлар оралиғида тикланиш имкониятларини ҳисобга олиб, марказлаштирилган ҳолда Тошкентда ўтказилади. 

Ёзги трансфер ойнаси 22 июнь — 24 июль саналари оралиғига тўғри келади. Мазкур даврда клуб сафига келиб қўшилган янги футболчининг қайдномага киритилишига Суперлиганинг 14-туридан эътиборан рухсат берилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
08 янв 16:46:36
Яхшидур аччик Хакикат
Етакчи клублар Пахтакор, Бунёдкор, Локоматив, Нефтчи, Навбаҳор, АГМК, Насаф, Динамо ҳамда Сўғдиёна бўлса керак. Ўйинлар шу жамоалар билан ҳар бир жамоани ўз уйида ўтказилса яҳши бўларди. Кўпроқ тамошабинлар кирган бўларди водий ва вохада
+1   
08 янв 15:48:05
dessi anvar
ким у етакчи клублар ? пахтакорми ё бунёдкорми , пойтахтдан ҳам ташқарига чиқишсин ана водийга борсин ана воҳага борсин суғдиёна билан динамони ҳеч ҳам етакчилардан қолар жойи йўқ , албатта шахсий фикр бу чунки етакчи деганда аниқ маълумот тақдим қилинган фақат яна пойтахтми деган гап сўз кўпаймасин деб маълумотни ярми ёзилмаганга ухшайди , ҳаммани ўз фикри бор бу мани фикрим шунақа ўйлаб турибман , чунки маълумот тўлиқ очиқланмаган
+1   
08 янв 14:27:43
Фарход
МТЖ га асосан 3 ёки 4 та клублардан а'зо футболистлар, май, июнь, июль ойлари учун бу катта танафус, шу ойларда бемалол Кубок уйинларини утказиш мумкин. Хар хафтада 1 та тур булса хам уртача 10 та учрашув утказиш мумкин факат таквим уй - мехмон тизимида утказилса максадга муофик булармиди, унгача МТЖ миз хам сенсация килиб кайтган булардими. ( гурухга булиб эмас жребий оркали мумкиндир Супер лига + про лига клублари аралаш жребий ташлаб, )
+1   
08 янв 12:41:19
Akbar Umarov
Bolarkanku buni bemalol zor yangilik desak boladi
   
08 янв 18:48:40
Шухратжон Муйсинович
Фаргона, Андижон, Наманганга қўйса 100 фоиз аншлаг., 20 минг мухлис киради
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика