«Ювентус» қай ҳолатда Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқариши маълум
03 апр 09:09
Новости
«Ювентус» қай ҳолатда Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқариши маълум
Ёзда «Ювентус» жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан хайрлашиши мумкин.
Агар Турин клуби келаси мавсум ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, Массимилианога «чиқиш эшиклари» кўрсатилади. Туринликлар раҳбарияти италиялик мутахассис билан хайрлашган тақдирда бошқа бор италиялик мураббий Тиаго Мотта билан келишувга эришиши мумкин.
Маълумот учун, «Ювентус» Италия А Сериясида 30-тур якунларига кўра турнир жадвалининг 3-поғонасида кетмоқда.
Комментарии