RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди" Новости

Юрген Клинсманн: "Бутун мамлакат кутаётган натижага иккита ўйин қолди"

Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия ва Корея Республикаси (1:2) учрашувидан сўнг корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн яна бир ажойиб ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси чорак финал босқичидаги Австралияга қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштирди ва қўшимча бўлимларда яна бир гол уриб, ярим финалга йўл олди.

"Биз жуда ва жуда бахтлимиз. Австралия билан қийналишимизни билардик, лекин яна 120 дақиқа ўйнаш жуда қийин бўлди. Жамоамдаги шижоатдан фахрланаман. Охирги дақиқалардаги ўйинимизни гол ўтказиб юборгунга қадар кўрсатиш керак эди, аммо ҳаммаси жойида. Ярим финалда эканимиздан бахтлиман. Мен ҳам ўйинни эртароқ якунлашни истайман, аммо ҳар сафар иш қўшимча бўлимларга бормоқда. Бу Осиё кубогидаги ҳикоямизнинг бир қисми бўлса керак. Корея барча хушомадларга лойиқ жамоа. Жанг, жанг ва яна жанг. Ҳар сафар охирги дақиқадаларда гол уриб кетиш осон иш эмас. Бутун мамлакат кутаётган натижага икки ўйин қолди. Уйга титул билан қайтмоқчимиз. Иорданияга қарши ўйин ҳам 0:0 ҳисобида старт олади. Бу ўйинда янада қийинроқ бўлиши аниқ. Ўзимиз истаган натижага 120 дақиқадан аввалроқ етиб боришга ҳаракат қиламиз", -дейди Юрген Клинсманн.

Маълумот учун, Корея Республикаси ярим финал ўйинини Иордания термасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика