Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!
09 сен 17:16
Новости


Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа сал олдин Фаластин устидан ғалабага эришди (2:1).
Шундай қилиб, Ўзбекистон 7 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Тўплар фарқи +5 кўринишини олган. Биз билан бир хил очко тўплаган Қирғизистонда эса тўплар +1 ҳолатида. Мезбонлар бугун соат 19:00 да Шри-Ланка билан ўйнайди. Бу ўйин натижасидан қатъи назар Ўзбекистон иккинчи ўрин билан бўлса-да, Осиё Кубоги йўлланмасига эга чиқди. Сабаби регламентга кўра, кейинги босқичга гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4 та иккинчи ўрин эгалари йўлланмани қўлга киритади.
Бошқа гуруҳдаги эҳтимолий энг яхши иккинчи поғона эгалари жадвалда Ўзбекистондан ўтиб кетолмайди.
Маълумот учун, Осиё Кубоги финал босқичи Саудия Арабистонида 2026 йилнинг 7 январидан 25 январигача ўтказилади.
Похожие новости

Комментарии
Нариги гуруҳларда вазият қандай билмадимку бизда хавотир Котта....