RU

Последние новости

15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  2 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  3 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  1 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  10 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  14 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  17 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  1

Японлар туфайли футболни тарк этиш фикридан қайтган, "Реал"га қарши финалда ассист қайд этган ҳамда Ўзбекистоннинг учта клубига гол урган Кайо Лукас билан яқиндан танишамиз Новости

Японлар туфайли футболни тарк этиш фикридан қайтган, "Реал"га қарши финалда ассист қайд этган ҳамда Ўзбекистоннинг учта клубига гол урган Кайо Лукас билан яқиндан танишамиз

Бразилиялик вингер Япония терма жамоасида тўп тепиш таклифини қабул қилиши мумкин эди.

Кайо Лукас Фернандеш 1994 йилнинг 19 апрелида Бразилиянинг Сан Паулу шаҳрида таваллуд топган. У футбол ўйнашни 8 ёшида маҳаллий Арачатуба ва Америка-СП клубларида бошлаган. Кейинчалик 2005 йилдан 2009 йилгача "Сан Паулу" ёшлар жамоасида ўйнади, аммо мураббийларнинг ишончини қозона олмади. 

"Сан Паулу"да менга жой йўқ эканлигини айтишди. Лекин у ер менга катта тажриба бўлди. Жамоадан кўп нарсаларни ўргандим, у ерда бугунги кунда юлдузга айланган Эдмилсон, Лукас Моура, Родриго Кайо, Каземиро ва бошқа футболчиларни учратдим.

Сўнгра у "Сантос" ва "Палмейрас" таркибига қўшилишга уриниб кўрди, бироқ бу уринишлар ҳам зое кетди. 

Уринишларим бесамар кетавергач, футболдан кўнглим қола бошлади. Ҳатто бутсаларимни дўстимга бериб юбордим. Мен бошқа иш билан шуғуллана бошлагандим. 

Ота-онасининг талаби билан у охирги марта ўз омадини синаб кўришга ҳаракат қилди. Кайо бутсаларини дўстидан қайтариб олди ва Бразилиянинг Биригиу шаҳрига ташриф буюрган Япониянинг Чиба халқаро коллеж жамоаси синовидан муваффақиятли ўтди.

Японияликларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик, мен беш дақиқа давомида жуда яхши ўйин кўрсатдим. Тўпга икки марта тегинишим билан уларга ўйиним ёқиб қолди.

Шу тариқа, 17 яшар ўспирин кунчиқар мамлакат томонидан ўқиш ва футбол жамоасида ўйнаш таклифига розилик билдириб, дунёнинг нариги чеккаси бўлган Шарқий Осиёга йўл олди ҳамда у ерда уч йил таҳсил олди.

Даставвал анча қийинчиликка дуч келдим. Япон тилида гапиришни билмасдим. Бахтимга мен билан бирга Брено исмли дўстим бирга кетганди. Сафаримиз аввалида фақат бир-биримиз билан гаплашардик. Япон қизлари гапирганда, тушунмаганимиздан шунчаки жилмаярдик. Буни катта ирода билан енгиб чиқдик. 

Япон мактабларида қатъий қоидалар мавжуд эди. Ўқитувчининг ёнидан ўтганимда ҳурмат белгиси сифатида бошимни пастга эгиб ўтишга мажбур эдим. Ҳатто катта ёшдаги ўқувчилар ҳам шундай қилишарди. 

Маҳаллий таомларга мослашишга ҳам анча вақт кетди. Қаршингизда хом балиқлар ва қимир-қимир этаётган митти мавжудотларни кўриш ҳайратланарли. Мен фақат кечтуп ва майонез қўшилган гуруч истеъмол қилардим. Кейинчалик бошқа таомларни истеъмол қилишни ўргандим.

Бу ерда ота-онамни янада қадрларши ўргандим, япон маданиятида бу ниҳоятда юқори ўринда туради. Оиламдан узоқда бўлишимга қарамай, мактабдагилар билан тезда дўстлашиб олдим.

Ўқишни тамомлагандан сўнг, Лукас 2014 йил J1 лигасида иштирок этадиган клуб "Кашима Антлерс"га қўшилди. Профессионал футболдаги илк мавсумида ҳамюрти бразилиялик Тониньо Серезо қўл остида шуғулланган Кайо илк мавсумида 37 ўйинда 9та гол уриб, жамоасининг Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишида ҳисса қўшди. Бундан ташқари, у йил якунида J1 лиганинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди ва Япония чемпионати тарихида энг яхши ёш футболчига айланган илк хорижлик шахс бўлди. 

Мукофот олдинга ташланган қадам бўлди. Мен бундан кўпроғига эришмоқчиман. Мақсадим сари садоқат ила интилишда давом этаман.

Чап қанот футболчиси ҳатто маданияти ҳавас қилгулик бўлган Японияда ирқчилик билан боғлиқ ҳодисага дуч келди. Гап шундаки, унинг жамоаси лига доирасида "Урава Ред Даймондс"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этади. Кайо ҳисобни очишга муваффақ бўлади. Учрашувдан сўнг рақиб жамоа мухлислари Твиттерда ўлим тилаб, уни "қора танли Кайо" деб аташади. Бундан хабар топган вингер унга жавоб қайтаради.

Ҳа, мен қора танлиман ва бундан фахрланаман. Умид қиламанки, Худо у одамни кечиради.

Кейинроқ ҳақоратомуз твит ўқириб ташланади ва фойдаланувчи узр сўрайди.

Лукас 2015 йил Император кубогини қўлга киритди ва жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди. 2016 йил эса мамлакат чемпионатида ғолиб чиқди. Унинг иқтидорини пайқаган японияликлар футболчига мамлакат терма жамоаси либосини кийиш таклифини билдирди. Кайо ҳатто бу таклифни мамнуният билан қабул қилишини билдирди. Бироқ бунинг учун у мамлакатда беш йил профессионал футбол билан шуғулланиши керак эди. Бироқ 2016 йил Бирлашган Араб Амирликларининг йирик клубларидан бири "Ал Айн"нинг таклифи вингернинг фикрини ўзгартириб юборди. Кайо 3 миллион евро эвазига араб клубига кўчиб ўтди. 

Бразилиялик йигитча "Кашима"даги икки ярим йиллик фаолияти давомида 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 27 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Футболчи ўзи учун энг яхши қарорни қабул қилиши мантиқан тўғри. Мен яхши танлов қилдим, чунки оиламга ҳар қачонгидан кўпроқ ёрдам бера оламан. Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Шу кунга қадар мухлисларнинг олқишига сазовор бўлиш учун ҳаракат қилдим. Энди олдинга қадам ташлашни хоҳлайман ва янги йўл сари қадам ташламоқчиман. Барчага раҳмат.

2018 йил "Ал Айн" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони сифатида иштирок этди ва мусобақанинг финалига қадар етиб борди. Ҳатто ярим финалда Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубини мусобақадан чиқариб юборди. Ҳал қилувчи баҳсда эса араб жамоаси Мадриднинг "Реал" клубига 1:4 ҳисобида таслим бўлди. Мезбон жамоа юлдузи гол уролмаган бўлса-да, жамоадошига стандартдан узатма амалга ошириб, ассистент вазифасини бажарди. 


Гарет Бэйл турнирнинг "Олтин тўп"и билан тақдирланган бўлса, Кайо Лукас "Кумуш тўп"га лойиқ кўрилди.

Турнир давомида уни бир қатор клублар скаутлари кузатиб борди. Жумладан, Португалиянинг "Порту" ва "Бенфика" клублари бу ишга жиддий киришди. Якунда эса "қизиллар"нинг ови бароридан келди.

Абу-Даби жамоасида 93 ўйинда 30та гол урган Кайо Португалиянинг "Бенфика" клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолади.

Бу Европадаги илк саёҳатим саналади. Бу ерга катта мақсадлар билан келдим. "Бенфика" билан совринлар ютиш учун бор кучимни ишга соламан.

Бироқ Лукас клубнинг Европадаги саргузаштлари эсда қоларли бўлмади, у асосий таркиб футболчисига айлана олмади, шу боис, 2020 йилнинг 23 январида БААнинг "Шаржа" клуби Кайони 18 ойга ижарага олди. Кейинчалик араблар бразилиялик ўйинчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди. Кайо Лукас "Шаржа"да ўзбекистонлик таниқли ярим ҳимоячи Отабек Шукуровнинг жамоадошига айланди.

Ўтган мавсум Кайо ва "Шаржа" учун анча муваффақиятли кечди, жамоа нақ тўртта совринни қўлга киритди. Гарчанд клуб мамлакат чемпиони бўла олмаган бўлса-да, БАА кубоги, суперкубоги, лига кубоги ва Президент кубогида бош совринга эга чиқди. Қизиғи, ушбу турнирларнинг учта ҳал қилувчи баҳсида "Шаржа"га Кайонинг собиқ жамоаси "Ал Айн" рўбарў келди ва барчасида имкониятни бой бериб қўйди.

Менимча, бу бутун ҳаётимдаги энг яхши мавсум бўлди, деб айта оламан. Ҳар доим ўз қароргоҳингизга тўртта соврин билан қайтавермасиз, тўғрими? Мақсадимиз — ушбу титулларни ҳамиша ҳимоя қилиш. Албатта, тарих яратган собиқ жамоамга қарши майдонга тушиш қийин, аммо бугунги кунда "Шаржа" шарафини ҳимоя қиляпман ва шу жамоа манфаати учун бор кучимни ишга соламан.

Кайо Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Насаф"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба тақдим этган ягона гол муаллифига айланди. Қаршида ўтган баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлади. 

Лукас Қашқадарё жамоасидан ташқари "Локомотив" ("Ал Айн" таркибида, 2016 йил) ва "Пахтакор" (2021 йил) клублари дарвозасига ҳам йўл топишни уддалаган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика