RU

Последние новости

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" (матнли трансляция)  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  7 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  112 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  14

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак" Новости

Япония термаси дарвозабони: "Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак"

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Япония ва Баҳрайн термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг японлар дарвозабони Зион Сузуки cайтимизга кичик интервью берди.

- Ажойиб ўйин бўлди. Бироқ хато сабаб ўз дарвозангиздан тўп олиб чиқдингиз. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Бугун мен учун "қуруқ" ўйин ўтказиш муҳим эди, аммо жамоанинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Саросимага тушмасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, бугун биргина хато менга қимматга тушди. Бу ўйиндаги биргина камчилигим айнан шу вазият бўлди.

- Охирги икки ҳафта давомида мухлислар томонидан қандай қўлловни ҳис қилдингиз?

- Биз Қатарда ўйнаётган бўлсак ҳам, жуда кўп мухлислар стадионга келишди. Улар бизни руҳлантиришди. Айнан мухлислар учун энг яхши ўйинимни намойиш қилмоқчиман. 

- Гол ўтказиб юборганингиздан сўнг мураббий сизга нималардир деди? Шу ҳолатни айтиб бера оласизми?

- Мураббий менга барчаси жойида эканлиги ва ўйиндан завқ олишим кераклиги ҳақида гапирди. Мен шундай қилдим. Бу мусобақани ютишимиз керак. Бу мақсад йўлида қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бу осон бўлмайди, лекин барча ўйинларда ғалаба қозонамиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика