RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  19 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Янги мураббий билан иккинчи Суперкубок сари. "Пахтакор" мавсумга тайёрми? Новости

Янги мураббий билан иккинчи Суперкубок сари. "Пахтакор" мавсумга тайёрми?

2022 йилнинг дастлабки ўйини Ўзбекистон Суперкубоги баҳсига ҳам оз қолмоқда.

Суперкубок баҳси билан мамлакатимиздаги катта футбол байрамига ҳам старт берилади. "Пахтакор" мавсумга қанчалик тайёр? Қуйида шу ҳақида гап боради. 

Тайёргарлик режаси 

 8 январь санасидан бошлаб машғулотларни бошлаган "шерлар" 4 февраль куни Тошкентдаги йиғинни якунлади. Мана шу вақт ичида янги мураббий Славче Войнески бошчилигида "Пахтакор" "Янгиер" (2:0) ва "Дўстлик" (6:0) жамоаларига қарши назорат баҳсларида майдонга тушди. 5 февраль куни Анталияга йўл олган "шерлар" бир қатор кучли ва номдор клубларга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказди. Натижалар эса қуйидагича бўлди. "Минай" 1:0,  "Уфа" 1:1, "Динамо Тбилиси" 0:3. "Динамо Киев" 0:0. 



 ВИДЕО. САфарда. "Пахтакор" Киевнинг "Динамо"си билан дуранг ўйнади + Азизбек Турғунбоев билан интервью 


ВИДЕО. CAфарда. "Пахтакор"нинг йирик мағлубияти, Славче Войнескидан интервью, 


Таркибдаги ўзгаришлар

Аввал хабар берганимиздек, клуб дастлаб Миржаҳон Мираҳмадов, Сардор Рашидов, Икром Алибоев билан расман шартнома имзолаганини маълум қилди. "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинига эса Оливер Шаркич, ҳимоя чизиғига украиналик Алексей Ларин, Камен Хажиев келиб қўшилди. Ўртоқлик учрашувларида ушбу икки ҳимоячи ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шунингдек, "Локомотив" билан шартнома имзолаган Жасурбек Ёқубов куни кеча "Пахтакор" аъзосига айланди. Сўнгги янгиликларга қараганда клуб Жалолиддин Машариповни ортга қайтариш ҳаракатига киришган. Пойтахт клуби қишки трансферлар ойнасида маълум бир йўқотишларга учради. Анзур Исмоилов, Шароф Муҳиддинов, Боян Матич, Марлен Чобанов, Достон Ҳамдамов эндиликда фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Қолаверса ҳужум чизиғи вакили Шерзод Темиров айни паллада "Персеполис" қизиқишлари доирасида турибди. 


"Пахтакор"нинг тахминий таркиби 

Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Камен Хажиев, Алексей Ларин, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Икром Алибоев, Азиз Турғунбоев, Сардор Рашидов, Драган Черан

Азиз Турғунбоев - 22 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувига яхши тайёргарлик кўрдик. Туркиядаги йиғин жуда яхши ташкиллаштирилди. Кўрган бўлсангиз, "Динамо Тбилис" билан баҳсда яхши вазиятлар яратдик. Фақатгина ҳужумни якунлаш ўхшамади. Киевликларга қарши охирги беллашув ҳисоблангани учун йигитлар билан келишиб боримизни беришга ҳаракат қилдик. Ҳа, улар Украина чемпиони. Биз эса Ўзбекистон чемпионимиз. Худо хоҳласа Суперкубокка тайёрмиз, дея оламан. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика