RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Якуний имтиҳон Новости

Якуний имтиҳон

Куз охирламоқда ва якуний имтиҳонлар даври келди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 ноябрь куни тонгда Қатарга етиб келганидан хабарингиз бор. Легионерларимиз ҳам ўз клубларидан тўғри Доҳага учиб келишди. "Championat.asia" сайти ижодий гуруҳи (Нодирхўжа Юлдашев ва Толибжон Қосимов) ҳам шу ерда бўлиб турибмиз. Миллий терма жамоанинг етиб келишидан тортиб машғулотларигача эксклюзив суратлар ва лавҳалар, интервьюларни ўқувчиларимиз эътиборига тақдим этиб келмоқдамиз.

Бугун Қатарга қарши эртанги ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 18:30да Сречко Катанец ҳамда бир нафар футболчимиз иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 19:00да эса бизнинг расмий машғулот бўлиб ўтади. Ҳар икки тадбирдан ҳам суратлар ва ундаги фикрларни сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.


Кўпчилик мухлисларга терма жамоадаги кайфият ва муҳит қизиқ бўлаётгани шубҳасиз. Футболчилардан тортиб, персоналларгача кайфият аъло, жамоа ичидаги муҳит ҳам аъло даражада. Менимча, ҳозир бу ҳақда ёзишим ҳар қачонгидан ҳам тўғрироқ бўлади. Сабаби, 2 кундан бери терма жамоа билан биргамиз ва ҳаммасини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Эртанги учрашув бизни мундиалга жуда ва жуда яқинлаштириши аниқ ва буни мураббийлардан тортиб футболчиларгача ҳис қилиб туришибди. Камига, Қатар билан алоҳида ҳисоб-китобимиз ҳам бор. Осиё кубоги-2023 чорак финалида қатарликлар бизни пенальтилар сериясида мағлуб этишган эди. Ўшанда бизнинг таркибимизда Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановлар йўқ эди, эртага эса улар жангга шай ҳолатда майдонга тушиб келишади. Қатар ўшанда ҳам биздан кучли эмас эди ва ҳозир ҳам кучли демаган бўлардим. Уларда уйда ўйнаш устунлиги бор холос. Афсуски, мухлислар кўнглини бироз хира қиладиган жиҳат ҳам йўқ эмас. Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"нинг охирги ўйинини бетоб бўлиб қолгани боис ўтказиб юборган эди. Вингеримиз шамоллаб қолган ва терма жамоанинг 2 кунлик машғулотларини ўтказиб юборди. Азиз Турғунбоев эса "Сивасспор" таркибида кичик жароҳат олиб алмаштирилган эди. Ҳозир терма жамоа шифокорлари ҳар иккала футболчимизнинг саломатлиги устида қайғуришмоқда ва бугунги расмий машғулотда Машарипов ва Турғунбоевни умумий гуруҳда кўрамиз деб умид қиламан. Қолган ҳамма соппа-соғ ва учрашувга тайёр. Шахсий кузатувларимга кўра, Машарипов бугун сафга қайтган тақдирда ҳам эртага 90 дақиқа ўйнай олишига кўзим етмаяпти. Яхшигина шамоллаган кишининг аҳволини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. Менимча, у асосий таркибда тушса 2-бўлимда захирага олиниш эҳтимоли юқори ёки ўйинга айнан 2-бўлимда захирадан тушади. Чунки, бунақа ҳолатда ҳатто Роналду ҳам бир кунда 90 дақиқа ўйнай оладиган даражада тиклана олмаса керак.

Бу икки дўст ҳали узоқ йиллар "ёндиришса" не ажаб.


Бош мураббий Сречко Катанец ҳам қисқа танаффусдан кейин яна терма жамоа билан бирга ва машғулотлар унинг бошчилигида ўтказилмоқда. Футболчилар билан ўзаро суҳбатлашганимизда Катанецнинг шу ерда эканлиги улар учун ҳам яхшироқ эканига амин бўлдик. Эртага ҳаммаси биз умид қилгандек бўлишига ва кейинги ўйинга жамоамиз 3 очко билан бирга учиб кетишлигига умид қиламиз. Зеро, айнан шу икки ўйин орқали биз ЖЧ сари деярли ҳал қилувчи қадамларни ташлаймиз. Буёғи оз қолди, бўшашмаймиз ва асосий мақсад сари интиламиз. Олға, Ўзбекистон!


Ўзбекистон терма жамоаси эртанги беллашувни оқ либосда ўтказади. "Оқ бўрилар"га омад ва зафар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +8   

Комментарии

+4   
13 ноя 15:20:11
Dilmurod Umarov
Terma jamoamizga omad,Qatar terma jamoasi ustidan g'alaba qozonish nasib etsin
+4   
13 ноя 14:52:27
Otabek Sidikov
Бизнинг жамоада Уровни урнини хам Тургунбоевни урнини хам Машариповни замена киладиган уйинчиларимиз бор таркибимиз ракобатбардош Оллохга шукр балки хаммаси яхшиликкадир буни эртанги уйиндан Сунг билиб оламиз .Эртага иншоллох галаба киламиз . Олга ок бурилар
+3   
13 ноя 14:59:59
Alisher Sharipov
Omad
+3   
13 ноя 14:44:53
Kasinuz
Олға йигитлар! Биз сизларга ишонамиз!
+2   
13 ноя 16:18:38
Bobir Sapayev
Uzbekistan olagʻa gʻalaba tilayman bolalarga.Temuriylar avlodimiz gʻajib taylaymiz nasib..
   
14 ноя 10:03:21
Doniyorov Muhammad
Қатарни ютиш учун жуда яхши имкониятимиз бор сабаби Қатар - Эрон билан БААга ютқазди, яна ютқазса ЖЧ чиқиш имконияти жуда пасайиб кетади. Шу сабабли ўзини полясида хужумкор ўйнашга мажбур. Шунда бизни футболчиларимизга хам очиқ худудлар, гол уриш учун имкониятлар кўп бўлади. Қатар 0 - 2 Ўзбекистон
   
13 ноя 22:56:33
Farxod Sadullayev
Ответ на комментарий пользователя Otabek Sidikov
Бизнинг жамоада Уровни урнини хам Тургунбоевни урнини хам Машариповни замена киладиган уйинчиларимиз бор таркибимиз ракобатбардош Оллохга шукр балки хаммаси яхшиликкадир буни эртанги уйиндан Сунг билиб оламиз .Эртага иншоллох галаба киламиз . Олга ок бурилар
Ха бунда бир Оллохни хикмати бор..
   
13 ноя 14:40:44
Azamat Turgunov
Muallifdan xato topmela shunchaki adashib yozgan yarim final dib xammayam xato qiladi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика