RU

Последние новости

00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  0 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  34 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2

Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Қирғиз Республикасига қарши кечган учрашувдан сўнг (3:1) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувнинг баъзи вазиятларида назоратни қўлдан бой берган вазиятларимиз кузатилди, афсуски. Бугун ҲусниддинНишонов жуда яхши ўйнади. Унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади деган умиддаман.

- Бугунги ўйиндан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Ғалаба қозониш ёқимли, аммо хатоларимиз етарлича бўлди. Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Ушбу жиҳат устида кўп ишлашимиз керак. Жаҳон чемпионатигача қолган даврда ўйинимизни яхшилаб олишимиз керак.

- Аббос Элмуродов жуда баланд позицияда ўйнади. Ушбу усул рақибларга ҳам анча ноқулайлик туғдирди. Бундай услуб тайёрланган режамиди?

- Ҳа. Бу ўйланган режа эди. Биз ҳар доим дарвозабонни олдинроқда ўйнашининг тарафдоримиз. Элмуров олдинга чиқиб ўйнаётгани сабабли рақиб чуқурроқ ҳимояланди ва бу бизга янада қўл келди ва янада кўпроқ имкониятлар яратиб берди.

- Бугун қайси таркиб майдонда бўлишидан қатъий назар бир нафар футзалчи ҳар доим ҳужумчи позициясида бўлди. Ушбу жиҳат ҳақида фикрларингизни гапириб ўтсангиз?

- Бизда ҳар бир тўртликда мувозанат бўлиши тарафдоримиз. Биринчи тўртлигимиз кўпроқ ҳаракатлар ва очилишга асосланган. Биз тўртда тактик услубда ўйнаймиз. Иккинчи тўртлигимиз эса 3-1 тактик схемаси остида ўйнайди.

- Терма жамоа ўйинида қандай камчиликларни кузатмоқдасиз?

- Жисмоний ҳолатимиз яхши эмас. Футзалчиларнинг ҳаракатлари оғир. Биз жисмоний ҳолатимизни энг юқори даражага олиб чиқишимиз керак.

- Мундиалга қадар яна ўртоқлик учрашувлари режалаштирилмоқдами?

- Ҳа. Биз 6-8 сентябрь куналри Бразилия миллий терма жамоасига қарши ўйинларда иштирок этишимиз керак.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика