RU

Последние новости

13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  1 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  0 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  10 11:35Луис Энрикенинг шаҳсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  2 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  1 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  3 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 09:27"Бавария" "Барселона" собиқ вингерига қизиқиш билдирмоқда  1 09:00Флик Ямаль қачон сафга қайтишини маълум қилди  3 08:36Паулу Фонсека: "Бунга ҳаққимиз йўқ!"  1 08:11Викарио "Ман Сити"га қарши 60 дақиқа синган оёқ билан ўйнаган  1 07:49"Реал Мадрид" Мартин Субименди учун курашга киришди  0 07:25Венсан Компани: "Яқин йилларда ПСЖнинг қатор футболчилари Месси, Неймар ва Ибрагимович даражасига чиқади"  5 05:05Остон Ўрунов жамоаси Қатар клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг (5:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг сўнгги уч дақиқаси юқори ҳароратда ўтди. Мен бугун янги услубни қўллаб кўрдим. Бугун "ромб" услубида ҳимояландик. Одатда бундай экспериментларга қул урмас эдик. Бугунги экспериментимиз сабабли бироз кўпроқ голлар ўтказиб юбордик.

- Янги услубда ҳимояланганимиз сезилди. Бугунги учрашувда ўзингиз қандай камчиликларни кузатдингиз? Яна нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Сўнгги дақиқаларда учта гол ўтказиб юбордик. Рақибимиз ўйновчи-дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида биз дастлаб "ромб" билан, кейин эса "2-2" услубида ҳимоянилар эдик, лекин бугун "ромб" билан ҳимояланишда давом этавердик. Бу услуб бизга ёрдам бера олмаслигини ўтказиб юборган голларимиз орқали билиб олдик. Ўртоқлик учрашувлари эса айнан шундай янгиликларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик.

- Терма жамоадаги тажрибали футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этишмаяпти. Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одиловларнинг йўқлиги терма жамоага қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Биз 37 дақиқа давомида устунлик қилдик. Уларнинг йўқлиги бугунги ўйинга таъсир ўтказди деган фикрга қўшилмайман. Биз "ромб" ва "2-2" услубини эксперимент қилиб кўрдик. Яна бир бор такрорлайман, ўртоқлик ўйинларида кўп вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Янгиликларга қул уришда давом этамиз. Ўзимиз учун энг оптимал вариантни қидиряпмиз.

- Сўнгги интервьюларингизда ҳимояда хатоларимиз кўп дегандингиз. Бугунги ўйин сизнинг ўша гапларингизга мисол бўла оладими?

- Позицион ҳимоямиз бутунлай бошқа мавзу. Гватемала сўнгги дақиқаларда ўйновчи-дарвозабонни майдонга туширди. Бунга қарши эса бошқача ҳимояланиш керак. Бу умуман бошқа мавзу. Ўйин давомида ҳар бир футзалчи рақибнинг бир футзалчисини индивидуал равишда қўриқлайди. Яъни ҳар доим унга қарши ҳимояланиши керак бўлади. Рақиб сон жиҳатидан устунлик қилаётган паллада эса, биз зоналарни ҳимоя қиламиз. Фарқ шунда холос.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика