Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"
13 янв 01:11
Новости
Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси ва мураббийи Хорхе Вальдано Хаби Алонсонинг мадридликлар лагерини тарк этганига муносабат билдирди. Бугун Мадрид клуби бош мураббий билан шартнома икки томонлама келишувга кўра бекор қилинганини эълон қилди. Жамоа бошқарувини Альваро Арбелоа ўз қўлига олди.
"Хаби Алонсо билан боғлиқ вазият менга биринчи кунданоқ барқарор туюлмаганди. Мен унинг клуб томонидан қўллаб-қувватланаётганини ҳис қилмадим. Айниқса, Рождество байрамида Флорентино Перес ўз нутқида Хабининг номини тилга олмаганида вазият анча нозик эканлиги кўриниб қолганди.
Жамоада жароҳатланганлар жуда кўп эди, таркибда асосий фигура етишмаётганди. Баъзан биргина футболчи бутун тизимни мувозанатга солиб юбориши мумкин, аммо ҳозирги "Реал"да бундай ўйинчи йўқ.
Хаби турлича ёндашувларни синаб кўрди, уни ҳаракат қилмади деб айтолмаймиз. У энг юқори даражадаги мукаммал натижалар билан келган бўлса-да, Мадридда кўплаб жароҳатлар билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келди. Айнан шу омил унинг "Реал"даги даврига ўз таъсирини ўтказди", — деди Вальдано Movistar эфирида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии
йоки зидан кемийди реалга