RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди Новости

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

18 апрель оқшомида Хорватиянинг Карловаc шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Хорватия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Никола Покривач фожиали тарзда вафот этди.

Покривач Хорватиянинг тўртинчи дивизиони клуби "Войнич '95"да ўйнаб келаётганди. Фаолияти давомида у Хорватия терма жамоаси сафида 15 та ўйин ўтказган, жумладан, 2008 йилги Европа чемпионатида ҳам Польшага қарши ғалабали ўйинда иштирок этган.

2014 йилда ярим ҳимоячи Қарағанданинг "Шахтёр" футболчисига айланган, бир йилдан сўнг эса Қозоғистон чемпионатини тарк этган. Покривач фаолияти мобайнида "Вартекс", "Динамо" Загреб, "Монако", "Зальцбург", "Интер" Запрешич, "Риека", Макааби Петах-Тиква" ва "Славен Белупо" клублари шарафини ҳимоя қилган.

"Бу даҳшатли ва ниҳоятда қайғули янгилик. Биз касалликни енгиб, футбол билан яшашни давом эттирган ёш йигит, ҳақиқий жангчини йўқотдик. Хорватия футбол иттифоқи номидан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман", – деди ХФИ президенти Мариян Кустич.

2015 йилда футболчига оғир касаллик ташхиси қўйилган ва шу сабабли профессионал фаолиятини якунлаган. Бироқ кейинчалик у қуйи лигада ўйнай бошлаган ва ўзининг футболга содиқлигини кўрсатган.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика